Де Йонг Лондон клубига ўтиши мумкин

Alisher
21 авг 2021, 12:37
"Севилья" форварди Люк де Йонг фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

30 ёшли нидерландиялик футболчи учун "Вест Хэм" даъвогарлик қилмоқда.

Де Йонг олдинроқ "Ньюкасл"да ўйнаган. Форвард ўтган мавсум "Севилья" таркибида 48та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 1та ассист қайд этди.

Transfermarkt футболчини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: 90min