Де Хеанинг янги жамоаси маълум бўлмоқда
25 ноя 2018 20:59
Янгиликлар
Де Хеанинг янги жамоаси маълум бўлмоқда
"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де хеа ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Айни дамда 28 ёшли посбонга ПСЖ жиддий равишда даъвогарлик қилмоқда. Испаниялик МЮдаги шартномаси якунланганидан кейин Париж жамоаси сафига бориб қўшилиши мумкин.
"Daily Mail" хабарига кўра, ПСЖ Де Хеага 60 миллион фунт маоши бор 4 йиллик шартнома таклиф қилади. Унга кўра, Давид ҳафтасига 300 минг фунт маош олади ва дунёда энг кўп маош оладиган посбонга айланади.
Голкипернинг МЮ билан шартномаси ёзда якунига етади. Олдинроқ посбон ёмон натижалар туфайли жамоасини ўзгартириши борасида маълумотлар берилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар