Де Хеанинг аноним ишини фош қилиб қўйишди
27 мар 2020 20:28
Янгиликлар
Де Хеанинг аноним ишини фош қилиб қўйишди
"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеа Испанияда коронавирусга қарши курашиш учун ёрдам пулини ажратди.
Футболчи Мадрид амалдорларига 300 минг евро жўнатганди ва бу махфий қолишини сўраганди. Аммо Мадрид автоном уюшмаси президенти Изабель Диас бу сирни очиб қўйди.
"Раҳмат, Давид! Коронавирусга қарши курашиш учун сиздан катта ёрдам олдик! Сиздан жуда ҳам миннатдормиз", - деб ёзади у ўз твиттерида.
Испанияда коронавирусдан зарарланганлар сони 57786 нафарни ташкил қилади. Шулардан 4365 нафари вафот этган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар