Де Хеа Шмейхелнинг АПЛдаги рекордини такрорлади

Sherzod Nurmatov
16 фев 2022, 16:49
"Манчестер Юнайтед" посбони Давид де Хеа "Брайтон"га қарши учрашувида даврозасидан тўп олиб чиқмади (2:0).

Маълумотларга кўра, 31 ёшли испаниялик АПЛ доирасида 128 та "қуруқ" ўйин ўтказди ва клуб рекордини такрорлади.

Бунгача худди шу натижани МЮда 1991 йилдан 1999 йилгача ўйнаган дарвозабон Петер Шмейхель қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: StatmanDave