UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  7 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  4 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  85 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Де Хеа ўз истагини "Манчестер Юнайтед" раҳбариятига айтди Янгиликлар

Де Хеа ўз истагини "Манчестер Юнайтед" раҳбариятига айтди

"Манчестер Юнайтед"нинг биринчи рақамли посбони Давид Де Хеа келаси мавсум клубнинг сардори бўлмоқчилигини айтиб ўтди.

Аввалроқ, испаниялик манкунианликлар билан 6 йиллик шартнома имзолаши ва энг кўп маош олувчи дарвозабонга айланиши ҳақида хабар берилганди. Де Хеа ўзининг тажрибаси ёш ўйинчиларнинг ривожланишида катта рол ўйнаши мумкин деб ҳисобламоқда.


"Бир қанча ўйинларда сардор бўлдим. МЮ каби клубнинг сардори бўлиш ва унинг шарафини ҳимоя қилиш жуда ажойиб. Албатта, жамоанинг сардори бўлишдан жуда ва жуда хурсанд бўламан. Бу менинг клубдаги 9-мавсумим ва ўзим тажрибали ўйинчилардан бири эканлигимни ҳис қилмоқдаман. Мен буни майдонда исботлашга ва йигитларга ёрдам беришга интиламан", - дейди Де Хеа.


МЮ бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер бу борада бир қарорга келганича йўқ. Аввалроқ, норвегиялик мутахассис ярим ҳимоячи Поль Погба вариантини кўриб чиқаётганди. 

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика