Де Хеа МЮда Санчесдан кам маош олмоқчи эмас
28 фев 2019 19:42
Янгиликлар
Де Хеа МЮда Санчесдан кам маош олмоқчи эмас
«Манчестер Юнайтед» посбони Давид Де Хеа агар у клубда энг кўп маош оладиган футболчига айланса, фаолиятини “қизил иблислар” сафида давом эттиришга рози.
28 ёшли испаниялик футболчи сўнгги йилларда кўрсатган ўйини эвазига янги шартнома тузилишидан умидвор ва камида ҳужумчи Алексис Санчес сингари маош олишни истаяпти.The Telegraph нашрининг хабарига кўра, 30 ёшли чилилик футболчи иблислар сафида ҳафтасига тахминан 500 минг фунт ишлаб топади.
The Telegraph нашрининг хабарига кўра, 30 ёшли чилилик футболчи иблислар сафида ҳафтасига тахминан 500 минг фунт ишлаб топади.
Шу тариқа Де Хеа йилига 26 миллион ишлаб олиш ниятида. Олдироқ МЮ футболчига 90 миллион фунтни ташкил этувчи 5 йиллик шартнома таклиф қилганди.
Айни пайтда сўнгги беш йилда тўрт марта МЮда йил футболчиси деб топилган испаниялик посбон амалдаги шартномага мувофиқ ҳафтасига 240 минг фунт ишламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Фикрлар