Де Хеа асосий таркибдаги юбилей ўйинида жароҳат олди

Eldor Akmurzayev
29 ноя 2020, 21:45
Англия чемпионати 10-турида “Манчестер Юнайтед” ирода кўрсатиб, сафарда “Саутгемптон”ни таслим (3:2) этди.

Учрашувни илк дақиқалардан бошлаган Давид Де Хеа профессионал фаолиятида 500-маротаба асосий таркибда майдонга тушди. Кипер 1-таймда рақиб футболчиси Жеймс Уорд-Проуз тўпга зарба бераётган вақтида дарвоза устунига урилиб, тиззасидан жароҳат олди.

Давид танаффусгача ўйнади, аммо кейинги бўлим бошида унинг ўрнига захирадан Дин Хендерсон тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›