Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиши мумкин"
19 окт 18:20
Янгиликлар
Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиши мумкин"
Роберто Де Дзерби Мэйсон Гринвуд дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиши мумкинлигига ишонч билдирмоқда.
"Марсель" ҳужумчиси Лига 1 нинг 8-турида "Гавр"га қарши ўйинда (6:2) покер қилди. "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси ўз фаолиятида биринчи марта бир ўйинда тўртта гол урди ва ҳозирда Франция чемпионати тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринда бормоқда.
"Унда дунёнинг энг зўр футболчиларидан бири бўлиш учун зарур бўлган барча фазилатларга эга. У энг зўр ўйинчиларидан бири бўлиши мумкин. Мэйсон жуда истеъдодли, лекин у жамоа учун янада фойдали ўйнаши керак.
Мен уни ҳимоя қилмоқчиман, Гринвудни танқид қилишларини ёқтирмайман - у кўп гол урди, ҳеч қачон машғулотларни қолдирмади, аммо унинг ўсиши учун ҳали кўп имкониятлар бор," - деди "Марсель" бош мураббийи Де Дзерби.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар
Atayin xato qilish✓