Де Брюйнега МЛСнинг қайси клуби жиддий қизиқиш билдираётгани маълум
16 апр 23:00
Янгиликлар
Де Брюйнега МЛСнинг қайси клуби жиддий қизиқиш билдираётгани маълум
Футболчи мавсум охирида "Сити"ни тарк этади.
АҚШнинг "Чикаго Файр" клуби Англиянинг "Манчестер Сити" жамоаси белгиялик ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйнени эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Maълум қилинишича, Де Брюйне келгуси ҳафталарда барча таклифларни кўриб чиқади, "Чикаго Файр" эса футболчини ўз сафига жалб қилишга катта қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ, 33 ёшли белгиялик бу мавсум якунида "Манчестер Сити"ни тарк этишини айтганди.
"Чикаго Файр" МЛС Шарқий конференцияси турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа саккизта ўйинда 12 очко тўплаган. Пешқадамлик эса "Колумбус Крю" жамоасига тегишли (18 очко).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар