UZ

Сўнгги янгиликлар

00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  0 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  1 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  3 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  13 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13 16:50"TNT Sports" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  23

Де Брюйне янги клуб топди: бу "Сити"га ёқмайди Янгиликлар

Де Брюйне янги клуб топди: бу "Сити"га ёқмайди

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне қарийб ўн йил давомида ўзининг уйидек бўлиб қолган клуб билан хайрлашишга яқинлашмоқда.

"Шаҳарликлар" билан хайрлашиш қарори қабул қилинган бўлса-да, бельгиялик футболчи ҳали янги клуби борасида қарор қабул қилмаган. Бироқ вариантлардан бири кўпчиликни ҳайратда қолдиради.

Маълум бўлишича, Де Брюйненинг хизматларига Лондоннинг "Арсенал" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Кевиннинг ўзи эҳтимолий ўтиш ҳақида хабардор эканлиги ва бошқа таклифлар қаторида буни ҳам кўриб чиқишга тайёр эканлигини тасдиқлади:

"Очиғини айтганда, ҳозирча қаерга боришимни билмайман. "Сити"дан кетиш қарори яқиндагина қабул қилинди.

Мен манфаатдор томонлар билан суҳбатлашиб, ўз жамоасида ҳақиқатан ҳам кўришни хоҳлайдиганларни аниқлашим керак бўлади", – деди у.

Мавсумнинг биринчи ярмидаги жароҳатларга қарамай, 33 ёшли Де Брюйне "Сити" учун 33 ўйинда иштирок этиб, 5 та гол уриш ва 8 та голли узатма беришга улгурди. Унинг тажрибаси, майдонни кўра билиши ва етакчилик хислатлари ҳамон юқори даражадаги клубларнинг эътиборини тортмоқда.

Агар "Арсенал"га ўтиши амалга ошса, бельгиялик футболчи нафақат Англияда қолади, балки "шаҳарликлар"нинг асосий рақобатчиларидан бирини янада кучайтиради.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика