

Бельгиялик футболчини клубнинг унга берган янги битим борасидаги таклифи қониқтирмади ва музокаралар тўхтаб қолди.
Шунингдек узоқ вақт давом этаётган музокаралар сабаб футболчи босимга эга бўлмоқда ва бу унинг "шаҳарликлар" билан муносабатларига путур етказиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.



