Де Брюйне фаолиятида илк бор покер амалга оширди
12 май 2022 07:57
Янгиликлар
Де Брюйне фаолиятида илк бор покер амалга оширди
"Манчестер Сити" футболчиси Кевин де Брюйне "Вулверхэмптон"га қарши ўйинда (5:1) тўртта гол урди.
У фаолиятида илк бора покер амалга оширди. У бунгача битта ўйинда учтадан кўп гол ура олмаган.
Бельгиялик футболчи АПЛда тўртта гол ура олган учинчи марказий ярим ҳимоячи бўлди. Бунгача Фрэнк Лэмпард (икки марта) ва Жоржиньо Вейналдум покерга эришган.
Фикрлар