UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  0 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  0 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  10 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  9 23:08"Динамо" янги футболчиларини таништирди  4 22:52Эрон. "Трактор" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Ҳамробеков...  0 22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  1 21:46"Пахтакор"нинг янги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 21:32Виктор Фонт: "Лапорта "Барселона"ни "Реал" бўлишини истади"  7 21:10Мартин Демичелис ЛаЛига жамоасини бошқариши мумкин  0

Давронжон Эргашев: «Иккинчи даврани муносиб тарзда ўтказамиз» Янгиликлар

Давронжон Эргашев: «Иккинчи даврани муносиб тарзда ўтказамиз»

Минск йиғини тўғрида жамоамиз сардори Давронжон Эргашевнинг фикрлари билан қизиқдик.

-  Минск шаҳрига етиб келганимизга ва машғулотларни бошлаганимизга бир ҳафта бўлди. Ҳар куни икки маҳалдан шуғулланяпмиз. Эрталаб футболчиларга жисмоний юкламалар берилаётган бўлса, кечки машғулотда асосан тўп билан ишлаб, техник-тактик тайёргарликка эътибор қаратилмоқда. Йиғин доирасидаги илк назорат ўйинимиз Беларуснинг етакчи жамоаларидан бири «Энергетик БГУ»га қарши ўтказилди. Мураббийларимиз мазкур ўйинда йиғинда қатнашаётган барча футболчиларга имконият берди. Чунки Суперлиганинг биринчи даврасидаги сўнгги ўйиндан кейин назорат баҳсида ҳам майдонга тушмагандик. Таркибдаги барча ўйинчиларнинг ҳолатини билиш учун «Энергетик БГУ»га қарши баҳс керакли эди. Гарчи йиғин вақтида икки маҳал машғулот ўтказаётган бўлсакда, ўртоқлик ўйинида барча жамоадошларим борини бериб ҳаракат қилди. Сардор сифатида шахсан менга майдонга тушган барча ўйинчиларнинг ҳаракатлари маъқул келди. 

-  Агар имконият бўлса нафақат қишки, балки ёзги йиғинни ҳам хорижда ўтказишнинг фойдали томонлари жуда кўп. Оддий мисол, Минск йиғин учун жуда қулай шаҳар. Айниқа, об-ҳавоси билан. Қолаверса, Беларус УЕФАга аъзо ҳисобланади. Клублари Европа мусобақаларида иштирок этади. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, бундай рақиблар билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиш ҳар қандай жамоа учун фақат ва фақат фойдали бўлади.

-  Мухлисларга нима дейишим мумкин? «Бунёдкор»нинг содиқ ва қадрдон ишқибозларига бир нарсани айта оламан, мавсумнинг иккинчи қисмини биринчисига нисбатан яхшироқ ўтказишга, Чемпионлар лигаси учун бериладиган йўлланларнинг бирига эга чиқишга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун биз футболчилар қўлимиздан келган барча ишни бажарамиз!

-  Сардор сифатида бизга шундай йиғинни ташкиллаштириб бергани учун клуб раҳбариятига жамоадошларим номидан миннатдорчилик билдирамиз. Биз бундай эътиборга натижаларимиз орқали муносиб тарзда жавоб берамиз!

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика