UZ

Сўнгги янгиликлар

10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  0 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  5 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  1 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  2 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0

Даврон Ҳошимов: "Самвел Бабаян мени қандай ўйнатишни билади ёхуд "Навбаҳор" учун ортга йўл йўқ" Янгиликлар

Даврон Ҳошимов: "Самвел Бабаян мени қандай ўйнатишни билади ёхуд "Навбаҳор" учун ортга йўл йўқ"

Суперлига клублари Туркияда янги мавсумга тараддуди кўтаринки руҳда олиб бормоқда.

Куннинг иккинчи яримида "Навбаҳор"нинг машғулотида бўлган сайтимиз ходимлари бир қатор қизиқарли суҳбатлар уюштиришга эришди. Жамоанинг ўнг қанот ҳимоячиси Даврон Ҳошимов фикрлари билан ўртоқлашди. 


Наманганликлар кетма-кет учинчи йилки қишки ўқув-машғулот йиғинларини Туркияда олиб бормоқда. Албатта клуб ўз имкониятидан келиб чиқиб футболчиларига шундай шароитни яратиб бераётгани яхши. Лекин бу сафарги йиғин нимаси билан фарқ қилмоқда? Даврон Ҳошимовнинг жавоби шундай бўлди:

 - Тайёргарликни ҳар йилгига қараганда бошқача бошладик. Кўп нарсалар ўзгартирилди. Таркибимизга бир неча нафар янги ижрочилар келиб қўшилди. Мазкур йиғиндан максимал даражада фойдаланишимиз керак, деб ўйлайман. 

Ўнг қанотдаги тезкор ва тажоввузкор ҳаракатлари билан рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш қобилиятига эга футболчининг ўйинида сўнгги мавсумда пасайиш сезилди. Балки Самвел Бабаян бошчилигида у аввалги формасига қайтар.

- Ўйинимда пасайиш ўзимга ҳам сезилди. Ҳозирда керакли қоидаларга амал қилиб формамни тиклашга ҳаракат қиляпман. 2022 йилда олдимга катта мақсадни қўйдим. Устимда янада ишлаб терма жамоадан чақирув олмоқчиман. Самвел Бабаян билан "Пахтакор"да бирга ишлаганим боис "Навбаҳор"да ушбу мураббий билан янада ўсишим мумкин. Самвел Вячеславович мени қандай ўйнатишни билади. 


"Навбаҳор" ҳар йили ОЧЛ йўлланмаси учун курашишни вазифа қилиб белгилайди. Лекин мавсум якунида бунинг акси кузатилади. Кўп нарсалари ўзгарган бу клубнинг жорий йилги режалари борасида Даврон Ҳошимов қуйидагича фикр билдирди. 

- Мақсадимиз ОЧЛга йўлланма олиш. Фақат шунинг устида ишлаймиз. Биз учун ортга йўл йўқ.

Абдулазиз Искандаров 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика