UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  1 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  2 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  9 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  6 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  11 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  25 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  5

Даврон Ҳошимов: "Пахтакор" сафида ўйнаётганимдан хурсандман" Янгиликлар

Даврон Ҳошимов: "Пахтакор" сафида ўйнаётганимдан хурсандман"

Жамоамиз ҳимоячиси Даврон Ҳошимов мавсумни яхши ўтказиб, чемпионликни қўлга киритишга муносиб ҳисса қўшди.
Даврон чемпионлик мавсумига бағишланган саволларга жавоб берди.

- Мавсумга қандай баҳо берган бўлардингиз?
- Ижобий. Чунки биз олий лигада ғолиб чиқдик. Мавсум бошланишидан аввал жамоа билан келишган ҳолда мухлисларни хурсанд қиладиган натижага эришишни истагандик. Якунда бунинг уддасидан чиқдик. Ўйлашимча, намойиш этган ўйинимиз ва эришган натижаларимиз мухлисларимизга маъқул келди. Ҳар бир ўйинда чиройли футбол кўрсатишга ҳаракат қилдик. Чемпион бўлиш ҳеч қачон осон бўлмайди. Бунинг учун йил давомида меҳнат қилиш керак.

- "Пахтакор" мавсумни мағлубиятсиз якунлади. Бунинг асосий сабаби нимада?

- Бунга рақибларни учрашувдан олдин жуда яхши ўрганганимиз ва ўйин давомида турли ўзгаришлар қила олганимиз сабаб бўлди. Масалан, "Локомотив" билан иккинчи даврадаги баҳсга бир ҳафта давомида жиддий тайёрландик. Рақибнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўргандик. Ўзимизни руҳий тарафдан издан чиқаришга уринишларга эътибор қилмаслигимизни мураббийлар таъкидлаб ўтишди. Натижада ҳал қилувчи ўйинда мезбонларни 3:1 ҳисобида доғда қолдирдик. Баъзида мураббийлар учрашув мобайнида зарур ўзгаришларни амалга оширишди. Шунингдек, машғулотларда яхши ишладик. Бу эса ўйинларда бизга қўл келди. Қийин ҳолатлардан чиқиб кетишда жамоавий аҳиллигимиз ёрдам берган ҳолатлар учради.

- Жамоада бу йил характер пайдо бўлди деб ўйлайсизми?
- Ҳа, ўтган йили шу жиҳат бизга етишмай қолганди. Бу мавсумда эса қийин кечаётган беллашувларда ҳам бир-биримизни қўллаб-қувватладик. Тажрибамиз ошди. Ўтган йили тажрибанинг етарлича эмаслиги бизга қимматга тушганди. Ўзимизга керакли хулосаларни чиқариб, олдинги хатоларга йўл қўймадик.

- Энг қийин учрашув сифатида қайси баҳсни таъкидлаб ўтасиз?
- Биринчи ўринда охирги турда "Бунёдкор" билан ўтган беллашувни. Чемпион бўлиб улгурганимиз учун ўйинга киришиб кетишимиз осон кечмади. Рақиб 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганда руҳимизни туширмадик ва сўнгги дақиқаларда ғалабани тортиб олдик. Ўша куни мен учун мавсумдаги энг қийин ўйин бўлди. Жамоадошларим Намангандаги ўйин ҳақида гапиришганди, бироқ мен у ерда дисквалификация сабабли ўйнамагандим.

- "Пахтакор"дан қайси футболчилар ушбу мавсумда ўсишга эришишди?
- Жамоадошларимдан Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев ва Александр Мерзляковни таъкидлаб ўтган бўлардим. Жамшид ва Игорь тажрибага эга бўлиши билан ўйинчилари кучайиб бормоқда. Саша эса жамоага тўлиқ киришиб кетди.

- Кейинги йилда олдингизга қандай мақсадлар қўйгансиз?
- "Пахтакор" билан олий лига, Ўзбекистон Кубоги ва Чемпионлар лигасида муваффақиятли қатнашиш. Чемпионлар лигасида ижобий натижага эришишни барчамиз хоҳлаяпмиз. Мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз. Яна шуни таъкидлашни истайманки, севимли жамоам сафида ўйнаётганимдан жуда бахтиёрман!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика