UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  0 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 22:04Конференциялар лигаси. "Копенгаген" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 21:51Европа лигаси. "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед"нинг таркиби маълум!  5 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  29 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  12 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  5 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  2 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  8 19:04Деку Неймарнинг "Барса"га қайтиши ҳақида: "Жамоани қуришда балансни унутмаган ҳолда, ақл билан иш кўриш зарур"  4 18:43"Ўзи у бизга керакми?"  1 18:22Футзал. Ўзбекистон кубоги баҳслари "Футбол" ТВда жонли эфирда намойиш этилади  1 17:55"Рома"га Анчелотти келишини истардим, лекин..."   7

Даврон Файзиев: "Нефтчи"га қарши ўйиндан олдин превьюни ўқиб чиққандим" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Нефтчи"га қарши ўйиндан олдин превьюни ўқиб чиққандим"

Фарғонада бўлиб ўтган олий лига 5-тур доирасидаги “Нефтчи” ҳамда “Сўғдиёна” клублари ўртасидаги баҳсдан сўнг меҳмонлар устози Даврон Файзиев ўйин ҳақида фикр билдирди.

-  Қизиқарли учрашув бўлди. Йигитларга раҳмат айтаман. Берган кўрсатмаларимни тўғри бажаришди. “Нефтчи”ни жиддий ўргандик. Рақиб ўйинлари  ёзилган видеолар кўриб чиқдик ва шунга яраша тайёрландик. Ўйин куни эрталаб матбуотда “Нефтчи” – “Сўғдиёна” баҳси превьюсини ўқиб чиқдим ва футболчиларга ҳам кўрсатдим. Фарғонадаги статистикаларимиз яхши эмаслигини сайтда ойнадек кўрсатиб қўйишганди. Ўйлаб қарасам, ҳақиқатдан ҳам “Нефтчи” уйида фақат бир марта ғалаба қозонган эканмиз. Мана шу битта ғалаба ва битта дуранг ўзим бошчилигимда қўлга киритилган экан. Орзуга айб йўқ дея Фарғонага ғалаба қозониш учун келгандик. Ўйиндан аввал яратгандан зафар қучишимизни сўрагандим. Худо шукур, бугунги ўйин якуни биз учун омадли келди ва ғалабани илиб кетдик. Бугунги учрашув шундай зайлда ўтдики, битта гол ҳаммасини ҳал қиларди ёки дурангга тортадиган беллашув бўлди. Лекин Фарғонада ҳеч бир рақиб осонликча очко олиб кетмаслигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Бугун бизга ҳам оғир бўлди. Фақат ўйин якуни Жиззах клубига омадли бўлди.  

-  Даврон ака, “Нефтчи” ҳақида қандай фикрдасиз?
-  Рақиб ўйинини тахлил қилмайман. Бу саволни очиқ қолдираман. Ҳозир ҳар қандай клуб билан ўйнаса, натижа учун ҳаракат қилса бўлади.  “Нефтчи”га эса фақат омад тилаб қоламан.

-  Саволни бошқача бермоқчиман. Агар хозир сиз рақиб бош мураббийи бўлганингизда нималарга эътибор қилганлар бўлардингиз?
-  “Нефтчи” бош мураббийи бўлиш ҳақида хатто ўйлаб ҳам кўрмаганман. Бу саволга тез жавоб бериш қийин. Фикримча, “Нефтчи”нинг ҳужум чизиғига эътибор қилиш лозим. Қачонки, ҳужумда ишларинг яхши бўлса, ҳимоя ҳам шунга яраша ишончли ўйнай бошлайди. Тўғри “Сўғдиёна” ўйин охирида тўлиқ ҳимояланди. Чунки ҳисоб бизни қониқтирарди. Охирдаги гол ҳам бўлмаганда,  дуранг ҳам рози эдик. Футбол мухлислар учун ўйналади. Кимлардир айтади “футболда натижа муҳим”. Йўқ, мухлислар стадионга келганга яраша чиройли футбол ҳам кўриши лозим, -  деди Файзиев.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика