UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  141 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Даврон Файзиев: "Динамо"да ўйинни бошқарадиган етакчи йўқ. Менга қолса Саломов ёки Жепаровни таклиф этардим" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Динамо"да ўйинни бошқарадиган етакчи йўқ. Менга қолса Саломов ёки Жепаровни таклиф этардим"

Суперлиганинг 4-тури доирасидаги "Динамо" - "Сўғдиёна" (1:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Даврон Файзиев қатнашди ва журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Даврон Файзиев: - "Динамо" - "Сўғдиёна" қарама-қаршилиги азалдан мини дерби мақомида бўлган. Ўзига хос қизиқарли баҳс гувоҳига айландик. Кескин курашларга бой жанговор ўйин бўлди. Омад бизга кулиб боққанидан хурсанман. Жамоа эса шунга яраша меҳнат қилмоқда. "Динамо" ҳар ўйинда энг ёмон жамоа эмаслигини исботламоқда. Мақсад ҳам шу. Суперлигага бекордан бекорга қўшишмаганини исботлаш керак. Қачон элитага қўшилганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас ва бу баҳона бўлиб қолмаслиги лозим. Умид қиламанки, мавсум охиригача жамоамиз футболчилари пайдо бўлган иштиёқ сўнмайди.

- Ўйиндан аввалги превьюларни ўқиганимда кўпчилик Файзиев ўз жамоасига қарши ўйнайди, деган гапларга кўзим тушди. Тўғри, мен мураббийликдаги илк қадамимни Жиззахда қўйганман. Лекин ҳаёт шундай қизиқ воқеаларга бойки, ҳозирги кунда мен самарқандликман. Тўғри, Жиззахда яшайман, аммо "Динамо"ни бошқараман. Бу ерда мени қаердан эканлигим муҳим аҳамиятга эга эмас. Менинг жамоам "Динамо" ва фақат унинг ғалабасини ўйлайман. Мураббийнинг ишига шунга қараб баҳо беришади. Мени бу каби таққослашларини истамайман. Самарқанд мени дунёга танитган. Чунки футболчилик давримда айнан шу жамоада ўйнаб танилганман. "Динамо" мен учун яхшигина трамплин бўлган. Бу ҳақда мени мураббий сифатида тайинлашганида ҳам таъкидлагандим.



- Биз тезда бугунги ўйинни унутиб, келгусидаги баҳс, яъни "Пахтакор" билан бўладиган учрашув ҳақида бош қотиришимиз лозим бўлади. "Динамо"ни жиддий ўйин кутмоқда. Айнан шу ерда жамоанинг ҳақиқий характери, умуман барча нарса кўринади. Рақиб оддий жамоа эмас. Ҳозирги кунда "Пахтакор" биздан бир бош устун. Бу ўйиндан аввал қўлни кўтариш эмас, ҳеч бир жамоа учрашувдан аввал рақибни ютолмайди. Шу боисдан ҳам биз жиддий тайёргарлик эвазига яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- Менда ҳеч қандай ирим йўқ. Ғалабали таркибни ўзгартирмайдиган одатларим йўқ. Ўтган баҳсга нисбатан биргина ўзгаришни амалга оширдим. Бу эса иш берди. Баратов ўрнига туширилган Қадамбой гол уришни уддалади. Бу таъкидлаганингиздек, мураббийлик сезгиси. Машғулотлардаги иши билан Қадамбой бугун асосий таркибга лойиқлигини исботлади. Мен таркиб танлашда айнан машғулотлардаги ҳаракатларга эътибор қаратаман. Ғалабали таркиб ёки бошқа жиҳатларни инобатга олмайман.

- Ҳозирча таркибдаги барча футболчиларга имконият тақдим этолганим йўқ. Айни пайтда қўл остимда тенг иккита таркиб мавжуд. Айни пайтда эса уларнинг 15 нафаридан фойдаланиб келяпман. Барча ўз вақтига эга бўлади. Фомин масаласига келадиган бўлсам, ушбу ҳимоячи жамоамизга охирги сонияларда қўшилганди. Ундан ташқари Фомин сўнгги бор 3 ой аввал футбол ўйнаганди. Биз жамоа менежери Илҳом Шарипов билан биргаликда футболчига яхшилик қилиш мақсадида унга имконият бердик. Агарда машғулотларда аввалги мавқеига қайта олишини исботласа, унга албатта имконият тақдим этамиз.



- Тўғри, ҳар доим ҳам омад кулиб боқавермайди. Ҳозирги пайтда жамоани майдонда бошқарадиган етакчи футболчи йўқ. Менга қолса, имконият бўлса, жамоамизга ёшига қарамасдан Шавкат Саломов ёки Сервер Жепаровни олган бўлардим. Чунки улардаги етакчилик қобилияти, жамоани бошқариш, ўйинни қуришдаги ақлли ҳаракатлар ҳозирги футболчиларнинг аксариятида кўринмайди. Футболни барча кўради, аммо ҳамма ўзига кўради. "Сўғдиёна" - "Сурхон" учрашувини томоша қилганимда, Шавкат Саломовнинг ўйинини кўриб, унинг фойдали иш ҳаракати нақадар баландлигини ҳисоблаб чиқилса, барча кўради. Ёки Жепаровни олайлик, ҳозирги ҳолатида ҳам жамоадаги етакчи. Биз билан ўйинда жамоамиз бахтига Сервер жароҳат олиб майдонни эрта тарк этганди. Акс ҳолда қийин бўларди. Мен айнан ундан хавфсираб тургандим. Ҳозирги ёшларни тўғри тарбиялаш керак деб ўйлайман. Ёшлар бир ўйинда зўр ўйнаб қўйса, кейин уни 1 ҳафтача майдонда қидириб юрасиз. Биринчи лига ўйинларини кўп кузатаман, истеъдодли ёшлар кўп. Аммо улар ҳали пул ҳақида ўйламасдан, асосий эътиборни меҳнатга қаратишлари лозим. Пулни ортидан қувадиган ёшлар кўп. Масалан қайсидир футболчига, "укам, давай ҳаракат қилгин, мен сени "Динамо"га оламан десам, футболчи менга неч пул берасиз", дейди. Ўша футболчилар меҳнатни канда қилмай, кўпроқ ўз устида ишлашса, пул кейинчалик уларнинг ортидан ўзи қувиб келади.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика