UZ

Сўнгги янгиликлар

16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  2 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  19 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  6 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  16 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  6 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  3 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1

Даврон Файзиев: «Динамо» раҳбариятига Суперлигага олиб чиқишни ваъда бермаганман, лекин...» Янгиликлар

Даврон Файзиев: «Динамо» раҳбариятига Суперлигага олиб чиқишни ваъда бермаганман, лекин...»

«Динамо» - «Шўртан» (0:0) учрашувидан сўнг, мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев ўйин борасидаги саволларга жавоб қайтарди. Шу куни Файзиев илк марта “Динамо” мураббийлар ўриндиғидан жой олди.

- “Шўртан” билан баҳс оғир ўтиши маълум эди. Про-Лигада осон ўйиннинг ўзи йўқ. Клуб мени олдинроқ бош мураббий сифатида эълон қилган бўлсада, кўрдингиз, айнан “Шўртан” билан учрашувдан олдин ПФЛ рўйхатидан ўтиб, мураббийлар ўриндиғидан ўрин олдим. Афсуски, ўтган турдаги “Сурхон”га қарши баҳсдан фарқли ўлароқ, бугун жамоага иштиёқ, хоҳиш ва жанговарлик камлик қилди. Шу боис очко йўқотдик. Машғулотларда йигитлар билан ишлаётган бўлсакда, афсуски, ўйин давомида жамоа берилаётган кўрсатмаларимнинг ярмини ҳам бажара олишмаяпти. Клубнинг мавсум олди селекция ишлари қандай олиб борилганлиги менга қоронғу, аммо бу ҳам натижамизга таъсир қилмоқда. Футболчиларнинг айни дамдаги ўйинидан ҳам, ҳаракатидан ҳам, ҳолатидан ҳам қониқаётганим йўқ”.


“Жамоага келганимда раҳбариятига Суперлигага олиб чиқишни ваъда бермаган бўлсамда, “Динамо”га қўлимдан келганча имконқадар ёрдам беришимни айтганман. Ҳозирда футболчилар руҳий босимда. Бундай пайтда фақатгина мураббийлар ва клуб эмас, мухлисларимиз ҳам жамоани қўллаб-қувватлашлари лозим. Акс ҳолда ўйин давомидаги кучли руҳий босим футболчиларга жиддий таъсир қилаяпти. Шундай экан, ҳали имконият бор экан, жамоани ҳозирги ҳолатидан олиб чиқишимиз учун барчамиз бирга якдил бўлиб ҳаракат қилишимиз шарт. Акс ҳолда вазиятдан чиқиб кетиш оғир бўлади. Шу боис мухлисларимиздан жамоани ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб-қувватлашларини сўраб қолардим”.

“Рақиб жамоа “Шўртан” Про-Лигадаги ҳурматга сазовор жамоалардан бири. Улар сўнги сафар баҳсида “Андижон”ни мағлуб этишгани уларнинг кучига баҳодир. Бугун омад биз томонда бўлмади, акс ҳолда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Меҳмонлар ҳам ғалабани илиб кетиш учун имкониятига эга бўлишди. Иккинчи бўлимда ҳужумкор ўйин намойиш этиб, вазиятлардан фойдаланишимиз керак эди. Про-Лигада дам олишга вақт йўқ, яна 4 кундан кейин “Орол” билан баҳсга тайёргарлик кўриб, ижобий натижа қайд этишга интиламиз” – деди “Динамо” бош мураббийи Даврон Файзиев.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика