UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  2 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  9 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  0 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  8 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  9 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  2 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  8 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  3 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  9 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  1 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0

Даврон Файзиев: «Бу йил Муборакдан ҳеч ким очко билан қайтмаганди, буни биз уддаладик» Янгиликлар

Даврон Файзиев: «Бу йил Муборакдан ҳеч ким очко билан қайтмаганди, буни биз уддаладик»

Теглар :  Динамо
Про-Лига 16-тури доирасидаги марказий ўйин «Машъал» - «Динамо» (0:0) учрашувидан кейин «Динамо» бош мураббийи Даврон Файзиев ўз фикрларини билдирди.

- Муборакдаги ўйиндан олдин футболчиларимизга ушбу баҳсда битта гол ўйин тақдирини ҳал этишини таъкидлагандим. Биз учун энг асосийси ҳимояда мустаҳкам тўп суриб, вазиятларни голга айлантириш эди. Ўйин давомида икки томонда ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Мезбонлар ҳужумлари вақтида дарвозабонимиз ва ҳимоя чизиғимиз яхши ўйин намойиш этди. Бизда ҳам биринчи бўлим якунида жуда яхши вазият юзага келганди, аммо ҳужумчимиз дарвоза устунини нишонга олди. Бу йил ҳеч ким Муборакда “Машъал” билан баҳсда очко олмаганди, биз буни уддаладик. Муборакда пешқадам “Машъал” майдонидан очко билан қайтиш ёмон натижа эмас.

Мени ажаблантираётган жиҳат, жамоамизнинг ҳар ўйинда турли руҳий ҳолатда тушаётганлигидир. Пешқадам жамоаларга қарши жанговар кайфиятда, аутсайдер клубларга қарши кучига тўғри баҳо бермаслик кайфияти борлиги мени қониқтирмаяпти. Бу борада иш олиб борамиз.

Жамоамизга қўшилган янги футболчилар бугун дастлабки ўйинларида майдонга тушганликларини инобатга оладиган бўлсак, яхши киришиб кетишди. Акмал Холмуродов “Динамо” учун бегона эмас, у 3 йил давомида клуб шарафини муносиб ҳимоя қилган. Суҳроб Иззатов ва Аббосбек Жумақулов сингари ёшларни ижара асосида “Бунёдкор”дан олдик, улардан ҳам умидимиз катта.

Кейинги турда дам оламиз, танаффус олди сўнгги турда эса “Норин” билан майдонга фақат ғалаба учун тушамиз. Учинчи давра олдидан вазиятни имконқадар яхшилашимиз керак.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика