UZ

Сўнгги янгиликлар

17:24Фабио Каннаваро: "Менга бундай имконият берилганидан хурсандман. Бу мен учун катта шараф"  12 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  0 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  1 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  42 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   21 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30

Даврон Файзиев: "Биринчи давра тугагач "Сўғдиёна"дан кетмоқчиман" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Биринчи давра тугагач "Сўғдиёна"дан кетмоқчиман"

"Сўғдиёна" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Даврон Файзиев ўз фикрларини билдирди.
"Майдонда ҳақиқий жанг кечди. Жуда аламли мағлубиятга учрадик. Яратилган вазиятлардан гол ура олмаганимиз туфайли мағлуб бўлдик. Мағлубиятга бош мураббий айбдор бўлади. Эртага раҳбарият олдига келиб янги мураббий олиб келишларини сўрамоқчиман. Ҳозир жамоани ташлаб кетмоқчи эмасман, сабаби Қўқонда муҳим баҳс кутиб турибди. Аммо биринчи давра тугагач кетмоқчиман. Салбий натижалар учун мен жавоб бераман.

Ўйин борасида "Пахтакор"дан қолишганимиз йўқ. Аммо натижа бўлмаяпти. Шу боис кетмоқчиман", - дейди Даврон Файзиев.


"Сўғдиёна" матбуот хизмати
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика