UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05Бир қатор тажрибали футболчилар «Хоразм» йиғинида иштирок этмоқда  0 09:47Ислом Исмоилов: "Рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ. Барча рақибга қарши ўйнашимиз керак бўлади"  0 09:22«Насаф» сафида Ўзбекистон чемпиони бўлган футболчи «Қўқон-1912» йиғинига қўшилди  2 08:49Суперкубокни қўлга киритган Флик учрашув якунидан ўнг нималар деди?  14 08:15«Бунёдкор»нинг учта жамоасига янги бош мураббийлар тайинланди  4 07:48Анчелотти «Эл Классико»даги йирик мағлубият сабабини маълум қилди  21 06:05"Эл класико". "Реал Мадрид" – "Барселона" 2:5, "Барселона" ўтган йилги финал учун реванш олди  21 05:45Англия кубоги. "Арсенал" ўз иштирокини учинчи босқичда якунлади, "Манчестер Юнайтед" сафарда ғалаба қозонди  13 05:35А Серия. "Наполи" 15-ғалабасини қўлга киритди  0 05:25Лига 1. ПСЖ - "Сент Этьен" учрашувида Дембеле иккита гол урди, Барколянинг голи ҳисобга олинмади  0 02:05"Барселона" "Реал" дарвозасига 5та гол уриб Испания Суперкубогини қўлга киритди  325 01:15Фарҳод Нишонов: "Абдуқодир Ҳусанов ва Файзуллаевлар туфайли бизни барча агентлар кузатиб бормоқда. Улар янги Ҳусановни қидиришмоқда"  1 00:56"Рома" "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 00:32"Ливерпуль" ва "Ньюкасл" Ла Лигадаги ҳимоячига кўз тикмоқда  0 00:00А Серия. Довбикнинг 90+8 дақиқада пенальтидан урган голи "Рома"ни "Болонья"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди, Шомуродов захирада қолдирилди  11

Даврон Файзиев: "Ўз хатоларимиз туфайли яна мағлуб бўлдик" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Ўз хатоларимиз туфайли яна мағлуб бўлдик"

"Сўғдиёна" - "Бунёдкор" (0:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Даврон Файзиев қатнашди.
"Биз бугун фақат натижа учун ўйнадик. Биринчи бўлимдан сўнг мен йигитларга шундай ўйнашда давом этишимизни айтгандим", - деб гап бошлади Файзиев.

"Биринчи голга келадиган бўлсак, хатодан ҳеч ким кафолатланмаган. Ўтган ўйинда энг яхши футболчи бўлган Александр Меленчук бугун хатога йўл қўйди. Уни айбдор деб айта олмайман. Сабаби майдон ҳолатини кўрдинглар, биз ҳам рақиб ҳам қийналди. Оддий хатолар туфайли йигитларнинг руҳияти тушиб кетмоқда. Бундай вазиятлар жуда кўп бўлмоқда. Натижа учун мен жавоб бераман. Бугун камида дуранг ўйнашга уриндик. "Бунёдкор" биздан устун ўйнагани йўқ, ўз хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик. Агар рақиб икки уч карра устун ўйнаб ютганида тан берардим".

"Куни кеча Жиззах вилояти ҳокими клуб қароргоҳига келиб бизга далда бериб кетгандилар. Уларга эътибор учун раҳмат айтмоқчиман, лекин эътиборни янада кучайтирмасак аҳволимиз жуда ёмонлашиб кетмоқда. Агар қийинчиликларни енгиб ўтсак марра бизники бўлади".

"Мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Улар бизни ажойиб тарзда қўллаб туришди. Тан оламан биз чиройли ўйиндан кўра натижани устун қўйиб ўйнадик", - дейди Даврон Файзиев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика