UZ

Сўнгги янгиликлар

17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф". Таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  4 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  12 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  1 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  17 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  43 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  7

Даврон Файзиев: "Насаф"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Насаф"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман"

"Насаф" - "Сўғдиёна" (3:1) учрашуви якунланганидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев иштирок этди.

"Аввало "Насаф" жамоасини ҳаққоний ғалаба билан табриклайман. Ўйинда тўлиқ устунлик майдон эгалари томонида бўлди. Учрашувга тайёрлаган режамиз асосида қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Рақиб бизни хато қилишга мажбур қилмоқда. Ўйлайманки, "Насаф"га муносиб қаршилик кўрсатдик. Йигитларга раҳмат айтаман. Улар бугун яхши ўйнашди. Баъзи вазиятларда "Насаф" дарвозабони ўзини кўрсатди, шунингдек дарвоза тўсини ҳам бугун "Насаф" фойдасига ишлади. Имкониятлар бўлди, бироқ гол ура олмадик. "Насаф" қандай жамоа эканлигини билардик ва қаерда ўйнаётганлигимизни сезиб турдик. "Сўғдиёна" бу йилги мавсумда осонлик билан таслим бўлаётгани йўқ. Бизда ҳам "Насаф"дек шароитлар яратилмоқда. Биз янги даражага чиқишимиз учун бироз вақт керак. Фэйр-плейга амал қилмадик? Гол урган вазиятмиздан аввал майдонда футболчи йиқилиб ётганини кўрмадим. Шу боис фэйр-плей ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Мени ўзим футболчига тўпни майдондан чиқариб юборма деб айтдим", -дея ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди Даврон Файзиев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика