Даврон Файзиев: "Икки ғалабадан сўнг футболчиларимиз еттинчи осмонда эди"
16 май 2015 20:48
Янгиликлар
Даврон Файзиев: "Икки ғалабадан сўнг футболчиларимиз еттинчи осмонда эди"
Бугун бўлиб ўтган "Динамо" - "Сўғдиёна" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев фикрларини билдириб ўтди.
"Кескин курашларга бой ўтди. "Динамо" бугун омадлироқ ўйин кўрсатди. Иккита вазиятдан иккита гол киритди ва бу футболнинг қонуни. 90 дақиқа ҳужум қилдик лекин гол йўқ. Бу жамоанинг маҳорати йўқлигидан далолат беради. Ҳозир кийиниш хонасида йигитларга танбеҳ бердим. Улар иккита ғалабадан сўнг еттинчи осмонга чиқиб кетди. Шу боис бугун худди рақибни менсимагандек ўйин кўрсатди. Шунга қарамай йигитлар тўла куч билан ҳаракат қилди. Бугун омад "Динамо"га кулуб боқди. Озгина омадимиз келганда ҳам камида дуранг қилар эдик. Шу боис Самарқанд жамоасини табриклайман" , - дейди Даврон Файзиев.
- Иккинчи гол киритилган вазиятга ўйиндан ташқари ҳолат дея тортишдингиз ва ҳозир бу вазиятни қайта кўрдингиз. Энди фикрлар қандай ?
Ҳа вазиятни кўрдим. Вазиятда ҳақиқатдан ҳам ҳимоячимиз ортда қолиб кетган экан. Ўйиндан ташқари ҳолатдек кўринди ва шу боис қизишиб кетдим. Голни ҳаққоний баҳолар эдим.

Фикрлар