UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  0 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  0 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  4 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  2 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  12 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  8 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  4 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  5 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  10 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  32 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  11 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2

Даврон Файзиев: «Ҳамма хато қилади ҳакамлар ҳам, ўйинчилар ҳам» Янгиликлар

Даврон Файзиев: «Ҳамма хато қилади ҳакамлар ҳам, ўйинчилар ҳам»

«Бухоро» - «Сўғдиёна» учрашувидан кейин ташкиллаштирилган матбуот анжуманида дастлаб Даврон Файзиев иштирок этди.
- Ҳамма гувоҳи бўлди: ўйин қизиқарли ўтди. Курашларга бой бўлди. Лекин мазмунли ўйин кўрсатиб якунда ютказиш бу жуда аламли. «Бухоро» жамоасини ғалаба билан табриклайман. Яна қайтариб айтаман: жамоам кўрсатаётган ўйинидан, ҳаракатидан уялмайман. Шу кунгача нечта ўйин ўтказган бўлсак, ҳали биронта жамоа биздан ўйин борасида бир калла устунлик қилгани йўқ. Фақат бизнинг ички вазиятимиз кўпроқ ҳалал бермоқда. Эгаллаб турган ўрнимиз кўрсатаётган ўйинимизга мос эмас. Шу учун биз курашни охиригача давом эттирамиз. Бу дегани «Сўғдиёна» жамоаси олий лига билан хайрлашди дегани эмас. Жамоани олий лигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз.

- Иккинчи гол ҳақида фикрингиз?
- Иккинчи гол ҳақида нима ҳам дейишим мумкин. Ҳамма кўрди. Ҳамма хато қилади ҳакамлар ҳам, ўйинчилар ҳам. «Голни ҳисоблашдими, демак қоида бузилмаган».

- Улуғбек Бақоевнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
- Улуғбек «Бухоро» жамоаси учун катта ютуқ бўлди. Бугунги ўйинда ўзининг фаоллиги, жамоани ўз ортидан бошқариши билан ажралиб турди. Бақоев ҳақида ҳар ким ҳар хил фикр билдиришади. Лекин мутахассислар унинг жамоани аҳиллигини яхшилашда, жамоани йиғишда ўз ўрни борлигини билишади. Агар бугун Бақоев бўлмаганида жамоада жипслик бўлмасди.

- Давралар оралиғида Сизга бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлганди, мураббийлик фаолиятингизни ўша клубларда ҳам давом эттирсангиз бўлмасмиди?

- Фаолиятимни «Сўғдиёна»давом эттиришимнинг биринчи сабаби, мени футбол оламида танилишимда шу жамоанинг ўрни катта. Чунки мен футболчилик фаолиятимни айнан «Сўғдиёна» жамоасида бошлаганман. Ўша вақтларда ҳам қийинчилик даврларига тўғри келган. Яхши таклифлар бўлишига қарамай жамоани ташлаб кетмаганман. Футболчилик фаолиятимни якунлаганимдан сўнг жамоани менга ишониб топширишди ва 2012 йилдан бери ишлаб келаяпман. Учинчи йил мураббийлик фаолиятимни давом эттираётган бўлсам ҳали биронта ўйинни ўз стадионимизда ўтказмадик. Зомин бизнинг вилоятимиздаги туман, шаҳардан 70 километр узоқликда. Юқоридаги саволингизга қайтсам. Мени танлаганим «Сўғдиёна» жамоаси. Жамоани ярим йўлда ташлаб кетишни хоҳламадим. Бошқа ҳеч қандай сабаблар йўқ. Жамоадаги йигитлар билан учинчи йил биргаликда ишлашни давом эттираяпмиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика