UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39"Пахтакор" устунликка эга бўлган, аммо якунда "Ал Райян" ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 01:30ОФК Элит Чемпионлар лигаси. Ғарбий минтақада 4-турдан кейинги ҳолат  0 01:18ЕЧЛ. "Реал" ва "Милан" ўзаро баҳс олиб боришмоқда (онлайн ҳисоб)  28 01:15ЕЧЛ. "Ливерпуль" – "Байер" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  35 01:00Элит ОЧЛ. "Ал Насср" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Роналдудан гол  24 00:55Аргентина термасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари учун қайдномасини эълон қилинди  4 00:35Элит ОЧЛ. Назаровнинг хатоси "Пахтакор"га қимматга тушди  3 00:25АПЛ грандлари "Барселона"нинг 21 ёшли иқтидорига қизиқиб қолишди  14 23:56Юнус Али: "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани йўқ қилиши мумкин эди, аммо..."  6 23:12Камолиддин Тожиев: "Ҳаводан узатилган тўп дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  29 22:18Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" ва 24-турнинг бошқа учрашувларида қайси ҳакамлар ишлаши аниқ  9 21:50"Қизилқум" ўйинчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди" – Суперлига 23-туридаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  1 21:15Расман: Крестинин бошчилигидаги "Локомотив" мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  5 20:57ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди  206 20:32Расман: "Бухоро" Суперлига йўлланмасини нақд қилди!  16

Даврон Файзиев: «Биз курашишда давом этамиз!» Янгиликлар

Даврон Файзиев: «Биз курашишда давом этамиз!»

«Қизилқум» - «Сўғдиёна» (1:0) учрашувидан кейинги фикрлар.
Учрашувдан кейин ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида «Сўғдиёна» жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев қатнашди.

- «Қизилқум» жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугун барча гувоҳ бўлди майдонда ҳақиқий жанг бўлди. Мен учинчи йил жамоада ишлаётган бўлсам, жамоам кўрсатаётган ўйиндан уялмайман. Ҳозир ман футболчиларимни тинчлантириб матбуот анжуманига кирдим. Лекин бутун жамоамиз билан бугун фақат ғалаб қозониш руҳида ва мақсадида майдонга тушгандик. Бу футбол. Ҳаёт давом этади. Мағлубиятни ҳам тан олиш керак. Ҳисоб бугунги ўйинга мос эмасди. Биз мағлубиятга учрайдиган ўйин намойиш этмагандик. Биз ишлашда, курашишда давом этамиз. «Сўғдиёна» олий лигада қатнашиш учун тўлақонли ҳақи бор. ПФЛ регламентларига тўлалигича амал қиламиз. Ҳатоларга йўл қўйганимиз йўқ. Фақатгина бир муаммо — буни деярли ҳамма билади, молиявий томонлама ночорроқмиз. Бу йилги мавсумда «Қизилқум» жамоаси кўплаб жамоаларга бош оғриқ, «чақилмас ёнғоқ» бўлиб келмоқда.

- Олдинда иккинчи давра турибди…

- Ҳа шундай. Олдинда иккинчи давра ўйинлари бор. Жўжани кузда санаш вақти бошланади. Очко жамғаришда давом этамиз. Агар солиштирадиган бўлсак «Сўғдиёна»да  ўтган йили «Қизилқум» жамоаси кўрсатган натижага ўхшаш ҳолат бўлмоқда. «Сўғдиёна» олий лигада ўйнашга ҳақли. Бизда бир камчилик бор. Ўз стадионимизга эга эмасмиз. Зоминдаги стадионда ижара асосида ўйнаб келаяпмиз. Жиззах шаҳрида янгитдан қурилаётган стадионимиз фойдаланишга топширилса ижобий томонга ўзгаришлар бошланади, деган умиддаман.

- Жамоани олий лигада сақлаб қолиш бўйича чоралар кўрилаяптими?


- Ҳа, албатта. Яқинда ўз қароргоҳимизга Жиззах вилоят ҳокими Сайфиддин Исмоилов ташриф буюриб, барча шарт-шароитлар, вазият билан танишиб, жамоа аъзолари билан суҳбатлашди. Бу йилга асосий мақсадимиз яна олий лигада ўрнимизни сақлаб қолиш. Бизнинг шаҳримизда сўнгги вақтларда катта бунёдкорлик ишлари давом этмоқда. Ҳозирда вилоят раҳбарига ҳам осон эмас. Жамоага ажратилган айнан биронта ҳомий йўқ. Бош ҳомий вилоят ҳокимлиги ҳисобланади.

- Ҳимоя ёки бошқа чизиқларга легионер футболчилар таклиф қилинса бўлмасмиди, дарвозабондан кўра?

- Агар бизда иқтисод томонлама жамоамиз яхшироқ аҳволда бўлганда олардик легионер футболчиларни. Биз дарвозабонимизни муҳтожликдан таклиф қилганмиз. Ўзбекистонда ишончли ўйин кўрсата оладиган дарвозабон кам. Шу учун дарвозабонларнинг барчаси ўз жамоаларини топиб бўлишган. Мен легионерларни жамоага таклиф қилиш имкони бўлганда ҳам, олдин уларнинг маҳаллий ўзимизнинг футболчилардан устун томонларини ўрганиб чиққан бўлардим. Олгандан кейин, ҳақиқий кучли легионер олиш керак. Агар легионер футболчи маҳаллий футболчилар сингари тажрибага эга бўлса, унда уларни кераги йўқ. Ўзимизнинг маҳаллий футболчиларга жиддий эътибор қаратиб, 1-2 йил яхши тарбия берилса, ўзимизда ҳам ажойиб футболчилар етишиб чиқади. Ҳозирда чемпионатимизда бир текис, яхши ўйин кўрсатаётган легионерлардан Кахи Махарадзе, Боян Миладинович, Геворкянларни инобатга олмасак, бошқа кучли легионерларни кўрмаяпман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика