UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  0 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  0 19:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 1:0 (матнли трансляция)  34 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  4 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   18 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0

Даврон Абдураҳмонов: "Осиё чемпионатида терма жамоа шаънини ҳимоя қилишни хоҳлаган эдим" Янгиликлар

Даврон Абдураҳмонов: "Осиё чемпионатида терма жамоа шаънини ҳимоя қилишни хоҳлаган эдим"

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси февраль ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган "Ардус" футзалчиси Даврон Абдураҳмонов январдаги йиғинга чақирилмади. Аммо, футзалчи ўз устида ишлашдан тўхтагани йўқ.

- Январга қадар деярли барча йиғинларда иштирок этдингиз...
- Терма жамоанинг январь ойидаги йиғинига асосан Осиё чемпионатида ўйнайдиган футзалчилар чақирилди десам тўғрироқ бўлади. Афсуски, мен йиғинга чақирилмадим. Терма жамоага чақирилмадим деб уйда дам оладиган бўлсам Олий лига 4-турида формада бўлмаслигим мумкин. Шунинг учун ҳам югуриб ўз устимда ишлаяпман.

- Клубдан яна кимлар машғулот ўтказмоқда?
- Клубдан 3 нафар ўйинчи ҳар икки кунда югуряпмиз. Ўзим эса уйимга яқин стадионда ҳар куни югуряпман.

- Клуб мураббийи алоҳида кўрсатмалар берганми?
- Мураббийимиз алоҳида кўрсатма бериб кетган, ҳозир айнан мураббийнинг айтганлари асосида шуғулланаяпмиз.

- Терма жамоа йиғинига чақирилмаганингизни қандай қабул қилдингиз?
- Терма жамоага кимни чақиришни мураббий ҳал қилади. Мени йиғинга чақиришмаган экан демак ҳозирги ҳолатим терма жамоа талабига жавоб бермайди. Лекин, Осиё чемпионатида ватанимиз шаънини ҳимоя қилишни ва терма жамоага ёрдам беришни жуда ҳам истаган эдим.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика