Давид Луиснинг "Реал"га қарши майдонга тушиши сўроқ остида

Aslanov Jasurbek
12 окт 2015, 12:43
ПСЖ ҳимоячиси Давид Луис жароҳат туфайли "Реал"га қарши Чемпионлар лигасининг икки учрашувини ҳам ўтказиб юбориши мумкин.

"Бразилия терма жамоаси шифокорлари Давид тўрт ҳафта майдонга туша олмаслигини айтишмоқда" - дейди футболчининг агенти.

Маълумотларга кўра, Давид ПСЖ сафига қайтганидан сўнг яна тиббий кўрикдан ўтади.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" - ПСЖ баҳси 21 октябрь ва 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Le Parisien

Сўнгги янгиликлар

Барча ›