Давид Алаба Бундеслигада рекорд ўрнатди
08 ноя 2020 08:16
Янгиликлар
Давид Алаба Бундеслигада рекорд ўрнатди
“Бавария” Бундеслига 7-тури доирасида сафарда “Боруссия Д”ни 3:2 ҳисобида таслим қилди.
Мюнхенликлар сафида Давид Алаба ўйинни тўлиқ майдонда ўтказади. Бу австриялик ҳимоячи учун Бундеслигадаги 200-ғалаба бўлди. Натижада футболчи Бундеслигада 200 та ғалабаси учун энг кам ўйин сарфлаб, рекорд ўрнатди. Алабанинг 200 та ғалабага эришиши учун 272 та ўйин керак бўлди. Давид “Бавария”дан аввал “Хоффенхайм” клубида ҳам тўп тепган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар