UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Суперлига. Бугун воҳа жамоалари водий грандларига қарши баҳс олиб боради  2 02:00Европа лигаси. 4 ўйиннинг 3тасида дуранг қайд этилди, барчаси жавоб ўйинларига қолди  6 01:40"Барселона" бу борада етакчи  9 01:11Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" қийин ғалабага эришди ва пешқадамликни мустаҳкамлади  0 00:57Крис Саттон: "Аморимнинг айби йўқ"  2 00:26U-17 Осиё Кубоги. C гуруҳидаги учрашувлар ҳам якунланди  0 23:40Конференциялар лигаси. "Челси"дан осон ғалаба  7 23:20Роналдуга янги шартнома таклиф қилинди  2 22:59"Реал", "Аякс" каби жамоаларнинг собиқ бош мураббийи вафот этди  1 22:35U-17 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби аниқ бўлди(ми)?  13 21:59"Барселона" Флик билан шартномани узайтирмоқчи  1 21:35Эрон. "Истиқлол" ўз майдонида "Фулад"га мағлуб бўлди  2 20:50"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси А Серияга қайтиши мумкин  1 20:24"Барселона" собиқ устози: "Бундай ҳолатлардан фақатгина "Реал" чиқиб кета олади"  19 19:55"Тоттенхэм" "Барселона" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  4

Дани Алвес: "Шу кун келишига ишонардим" Янгиликлар

Дани Алвес: "Шу кун келишига ишонардим"

Бразилиялик ҳимоячи "кўк-анорранглилар" сафига қайтгани ҳақида фикр билдирди.

Бир пайтлар "Барселона" билан 23 та совринга эга чиққан 38 ёшли Дани Алвес шартнома имзолагандан кейин ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

“Мен деярли 5 йил давомида шу дақиқалар учун телбаларча курашдим. Бунчалик узоқ вақт кетишини ва бунчалик қийин бўлишини билмасдим, лекин ич-ичимдан шу кун келишига ишонардим.

Ҳеч қачон тарк этмайдиган жойимга қайтдим. “Барселона”дан кетаётганимда: "Мен сизнинг аъзоларингиздан бириман. Бу орзум қанча давом этишини билмайман, бироқ у давом этар экан, абадий бўлсин!", – дегандим.  

Кўришгунча!  Мен худди биринчисида бўлгани каби иштиёқ билан ва дунёдаги энг яхши клубнинг тикланишига ёрдам бериш истаги билан келдим!", – деб ёзди Алвес Instagram'да.

Дани кейинги ҳафтадан машғулотларга киришади, аммо январгача майдонга туша олмайди.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика