UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  13 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  1 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  2 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  50 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  14

Далер Шарипов: "Ўзбекистонлик олимпиячилар совринли ўрин учун кураша олишади" Янгиликлар

Далер Шарипов: "Ўзбекистонлик олимпиячилар совринли ўрин учун кураша олишади"

"Металлург" жамоасининг тожикистонлик иқтидорли футболчиси Далер Шарипов Суперлига биринчи давраси ва ундан олган таассуротлари ҳақида ўртоқлашди.

- Далер, биринчи давра якунланди. Бекобод жамоаси ҳозирда турнир жадвалининг сўнгги ўрнида ва Кубок баҳсларини ҳам эрта тарк этди. Ғалабалар учун нима етишмаяпти?

- Тўғри, биринчи давра жамоамиз учун омадсиз ўтди, кўплаб ўйинларда ғалаба қозониш имкони бўлди, лекин омадсизлик сабаб ғалабани қўлдан бой бердик. Биз футболчилар хар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Кубокда ҳам кучлар тенг кечган учрашувда пенальтилар сериясида "Сурхон" клубига имкониятни бой бердик.



- Жамоа лидерларидан бири Забиҳилло Ўринбоевнинг узоқ вақтлик жароҳатдан қайтиб, иккинчи даврада майдонга тушиши жамоага қулайлик яратадими ? 

- Албатта, Забиҳилло Ўринбоев жамоамиз етакчиси. Иккинчи даврада унинг майдонга қайтиши ҳужум чизиғимизда рақобатни оширади. Насиб қилса, жамоани бугунги оғир вазиятдан олиб чиқиб кетамиз.



- Тенгдошларингиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси вакилларининг Олимпиада ўйинларидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз ?

- Ўзбекистон U-23 терма жамоаси кучли футболчилар ва яхши мураббийлар штабига эга. Нафақат мен, балки бутун марказий Осиё давлатлари Ўзбекистонга мухлислик қилади. Айтиб ўтганимдек, бу футболчилар Олимпиадада яхши иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритишига, шунингдек, чемпион бўлишига ҳам ишонаман.


Фурқат Пўлатов суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика