Daily Mail: «Бавария» Янузайга қизиқмоқда

Aziz Tukhtamuradov
31 мар 2014, 20:52
"Бавария" "МЮ" ярим ҳимоячиси Аднан Янузайга қизиқмоқда.

Мюнхен жамоаси эртага "қизил иблислар"га қарши бўладиган ўйинда 19 ёшли футболчининг харакатларини диққат билан кузатади.

"Бавария" Янузайни Франк Рибери ва Арьен Роббенлардан бирини ўрнини боса оладиган футболчи сифатида қўрмоқда.

Хозирча мюнхенликлар "Юнайтед"га футболчи масаласида таклиф билан чиққанлари йўқ. Лекин бу жиддий қизиқиш, дея хабар бермоқда Daily Mail.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Daily Mail