UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  6 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  9 18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  11 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  3 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  7 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  11 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  10 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9

Coca-Cola ва Лига ҳамкорлиги кейинги икки йилда ҳам давом этади Янгиликлар

Coca-Cola ва Лига ҳамкорлиги кейинги икки йилда ҳам давом этади

Теглар :  Coca Cola Суперлига
Лига ҳамда Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston LTD ҳамкорлиги 2024 ҳамда 2025 йилги мавсумларда ҳам давом этади.

Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

"Томонлар икки йилга мўлжалланган янги келишувга эришди. 

Биз Coca-Cola бренди билан 2019 йилги мавсумдан буён ҳамкорлик қилиб келамиз. Сўнгги беш мавсум давомида Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston LTD Лиганинг икки асосий мусобақасига ҳомийлик қилди. Эндиликда компания нафақат профессионал футбол, балки шу орқали оммавий футбол ривожига ҳам ҳисса қўшишни ният қилган. Бунинг фонида ҳаваскорлар ўртасида ҳам қатор мусобақалар ташкил этилади. Шунингдек, Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston LTD Ўзбекистон кубоги мусобақасининг титул ҳомийси бўлишда давом этади. 

Coca-Cola билан ҳамкорликда Ўзбекистон кубоги Лига томонидан янги босқичга олиб чиқилди. Айнан шу ҳамкорлик самараси ўлароқ, Ўзбекистон кубогининг финал учрашувлари мезбони 2020 йилдан бошлаб шаффоф қуръа орқали аниқлаб келинмоқда. Ўз навбатида финал учрашувлари вилоятларда юқори кайфият ва байрамона руҳда ўтказиб келинмоқда", - дейилади лига баёнотида.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика