UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  0 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  5 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  4 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  4 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  25 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  28 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  51 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1

Coca Cola Tour. FIFA музейига саёҳат, бу ерда Ўзбекистондан нима бор? Янгиликлар

Coca Cola Tour. FIFA музейига саёҳат, бу ерда Ўзбекистондан нима бор?

Швейцариянинг Цюрихига келиб ФИФА музейига кирмаслик жуда катта хато бўларди.

2016 йилнинг 28 февраль куни очилган мазкур музейга 563 млн доллар сарф қилинган. Маълумотларга кўра бу ишга коррупция аралашган деб ўйлашади ва бунга қарши иш очилган. Музей шаҳар марказида, шунинг учун ҳам катта маблағ кетган бўлиши мумкин, боиси Швейцарияда кўчмас мулк жуда қиммат туради. Аслида музей Блаттер даврида қурилишни бошлаб, Инфантино президентлигида очилди. 40 йилга ижарага олинган бино қайта таъмирланди.




2020 йилнинг декабрида ФИФА собиқ президентини судга беради. Сабаби оддий, 563 млн доллар сарф қилинган музей бор йўғи 3 млн фойда келтиради. ФИФА эса Блаттер бекорга катта маблағ сарф қилган деган важ билан уни судга берди.



Мингдан ортиқ экспонатларга бой кўргазмада барча Жаҳон чемпионатларига доир томошабоп нарсаларни кўрасизлар. Уларнинг орасида 1930 йилги чемпион Уругвай кийган либос анча қадрли.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг либоси ҳам музейдан жой олган. Бу ерда ФИФАга аъзо бўлган барча мамлакатларнинг футболкалари туради. Улар қаторида бизнинг кўк рангдаги либосимизни кўришимиз мумкин. Яна ЎФФни 1994 йил ФИФАга аъзо бўлганлиги ҳақидаги махсус ойна ҳам мавжуд.


Сафар бош ҳомийси: Alfraganus University
Ҳомийлар: Coca Cola, Trastbank, AKFA, Ucell




Мен эса мана бу видеода футболкамизни ЖЧга чиққан мамлакатлар қаторида туришини ният қилдим.



Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика