UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  1 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  17 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  54 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  4 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  18 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  5

Расман: Coca Cola Суперлигаси сўнгги тури 1 кун кейинга сурилди Янгиликлар

Расман: Coca Cola Суперлигаси сўнгги тури 1 кун кейинга сурилди

Буни ЎзПФЛ тасдиқлади.

"Coca Cola Суперлигаси 2022 йилги мавсуми якунига яна 3 та тур қолди. Айни вақтга келиб совринли ўринлар масаласи, Про лигага йўл олувчи иккинчи жамоа номи ҳамда плей-офф учрашуви иштирокчиси аниқ бўлиб улгурмаган. Ҳар тур ва ҳар бир беллашув қизиқарли, курашларга бой ўтаётгани миллий чемпионат учрашувларига файз киритмоқда, дея оламиз.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Қатар мезбонлигидаги Жаҳон чемпионатини инобатга олиб, Coca Cola Суперлигаси сўнгги турини баҳордаёқ 19 ноябрга режалаштирганди. Бироқ Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 16 ноябрь куни Қозоғистонга қарши беллашувда майдонга тушиши масаласи куз ойида маълум бўлди. Натижада биз 26-турни 11 ноябрга қадар суриш режасини ишлаб чиқдик. Боиси, миллий терма устози Сречко Катанец терма билан йиғинни 12 ноябрда бошлашни режалаштирган.

Маълум бўлишича, 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳри Туркий давлатлар ташкилоти саммитига мезбонлик қилади. Самарқанд кетма-кет иккинчи бор йирик тадбирни қабул қилаётганидан келиб чиқиб, МТРК техникалари 11 ноябрь куни мазкур шаҳарга жалб этилади.

Шу куни Самарқанд шаҳрида "Динамо" ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашув бор. Қолаверса, сўнгги тур беллашувлари Регламент асосида бир вақтда старт олиши таъминланиши керак. Табиийки, мазкур жараёнда ҳал қилувчи 7 та беллашувни ўтказиш трансляция масаласида муаммолар келтириб чиқаради. Телевидение бирор объектга ўз техникаларини ўрнатиб, уни қайта демонтаж қилиши жараёни ҳам бир неча соатларга чўзилади. Шунга қарамай, МТРК билан ҳамкорликда барчасини тезлаштириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Бу эса Coca Cola Суперлигаси сўнгги тур учрашувлари бир кунга кечиктирилишини талаб этади.

Сўнгги тур беллашувлари мухлисларга яхши футбол учрашувларини тақдим этишига шубҳа йўқ. Бу жараёнда шаффофликни таъминлаш учун ЎзПФЛ беллашувларнинг жонли эфирга олиб чиқилишидан манфаатдор. Мазкур жиҳатлар инобатга олиниб, 26-тур 12 ноябрь куни бўлиб ўтади. Футбол мухлислари ҳамда Coca Cola Суперлигаси иштирокчиларидан мазкур вазиятни тўғри тушунишлари сўралади.

Ўз навбатида МТРКга вазиятдан чиқиш учун биз каби режаларини ўзгартираётгани ҳамда барча учрашувларни жонли эфирга олиб чиқишдаги ҳаракати учун миннатдорчилик билдирамиз", – дейилади ПФЛ хабарида.

Аввалроқ "Эшитдик-да!" рукни остида Coca Cola Суперлигаси охирги тур баҳслари бошқа кунга кўчирилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика