UZ

Сўнгги янгиликлар

01:47А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди  5 01:20"Бавария" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  0 00:45Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди  0 00:40Суперлига. Абрамов бошчилигидаги "Динамо" кичик ҳисобда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дербида "Нефтчи"га мағлуб бўлди  1 00:19Вадим Абрамов: "Салбий ўйин кўрсатган бўлсак-да, натижа ижобий бўлди. Менга шуниси яхшироқ"  4 23:57Микель Артета: "Ҳакими жавоб ўйинида гол урмаслиги керак эди"  4 23:19Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"  3 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  2 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  42 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  1 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  13 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  5 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  3 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  83 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0

Расман: Coca Cola Суперлигаси сўнгги тури 1 кун кейинга сурилди Янгиликлар

Расман: Coca Cola Суперлигаси сўнгги тури 1 кун кейинга сурилди

Буни ЎзПФЛ тасдиқлади.

"Coca Cola Суперлигаси 2022 йилги мавсуми якунига яна 3 та тур қолди. Айни вақтга келиб совринли ўринлар масаласи, Про лигага йўл олувчи иккинчи жамоа номи ҳамда плей-офф учрашуви иштирокчиси аниқ бўлиб улгурмаган. Ҳар тур ва ҳар бир беллашув қизиқарли, курашларга бой ўтаётгани миллий чемпионат учрашувларига файз киритмоқда, дея оламиз.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Қатар мезбонлигидаги Жаҳон чемпионатини инобатга олиб, Coca Cola Суперлигаси сўнгги турини баҳордаёқ 19 ноябрга режалаштирганди. Бироқ Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 16 ноябрь куни Қозоғистонга қарши беллашувда майдонга тушиши масаласи куз ойида маълум бўлди. Натижада биз 26-турни 11 ноябрга қадар суриш режасини ишлаб чиқдик. Боиси, миллий терма устози Сречко Катанец терма билан йиғинни 12 ноябрда бошлашни режалаштирган.

Маълум бўлишича, 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳри Туркий давлатлар ташкилоти саммитига мезбонлик қилади. Самарқанд кетма-кет иккинчи бор йирик тадбирни қабул қилаётганидан келиб чиқиб, МТРК техникалари 11 ноябрь куни мазкур шаҳарга жалб этилади.

Шу куни Самарқанд шаҳрида "Динамо" ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашув бор. Қолаверса, сўнгги тур беллашувлари Регламент асосида бир вақтда старт олиши таъминланиши керак. Табиийки, мазкур жараёнда ҳал қилувчи 7 та беллашувни ўтказиш трансляция масаласида муаммолар келтириб чиқаради. Телевидение бирор объектга ўз техникаларини ўрнатиб, уни қайта демонтаж қилиши жараёни ҳам бир неча соатларга чўзилади. Шунга қарамай, МТРК билан ҳамкорликда барчасини тезлаштириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Бу эса Coca Cola Суперлигаси сўнгги тур учрашувлари бир кунга кечиктирилишини талаб этади.

Сўнгги тур беллашувлари мухлисларга яхши футбол учрашувларини тақдим этишига шубҳа йўқ. Бу жараёнда шаффофликни таъминлаш учун ЎзПФЛ беллашувларнинг жонли эфирга олиб чиқилишидан манфаатдор. Мазкур жиҳатлар инобатга олиниб, 26-тур 12 ноябрь куни бўлиб ўтади. Футбол мухлислари ҳамда Coca Cola Суперлигаси иштирокчиларидан мазкур вазиятни тўғри тушунишлари сўралади.

Ўз навбатида МТРКга вазиятдан чиқиш учун биз каби режаларини ўзгартираётгани ҳамда барча учрашувларни жонли эфирга олиб чиқишдаги ҳаракати учун миннатдорчилик билдирамиз", – дейилади ПФЛ хабарида.

Аввалроқ "Эшитдик-да!" рукни остида Coca Cola Суперлигаси охирги тур баҳслари бошқа кунга кўчирилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика