UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  7 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  72 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  74 20:52"Пари НН" - ЦСКА. Таркиблар эълон қилинди  3 19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  1 19:53Аргентина терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  3 19:49"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди  0 19:20Хорватия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини тақдим этди  3 18:54"Ливерпуль" "Байер" ҳимоячиси учун курашда пешқадамлик қилмоқда  0 18:26МЮ, "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" Брантуэйтга қизиқмоқда  0 17:49ОКМК "Сўғдиёна"ни мағуб этган голларга бой ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:20"Реал" "Ливерпул"дан Мак Аллистерни сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1 16:52"Астон Вилла" "Челси" етакчиси билан шартнома имзоламоқчи  2 16:25Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин  1 15:59"Тоттенхэм" ҳимоячиси жамоани тарк этади  1

Coca Cola Суперлигаси. Каратиндан сўнг дастлабки икки тур таҳлили Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. Каратиндан сўнг дастлабки икки тур таҳлили

Шундай қилиб уч ойлик танаффусдан сўнг яна Суперлига узоқ манзилга йўлга чиқди.

Суперлига рестартидан сўнг ҳозирча иккита тур ўтказилди ва 25 июндан 6-тур баҳсларига старт берилади. Дастлабки икки турда бир нечта чиройли ўйинлар, шу билан бирга кутилмаган натижалар ҳам қайд этилди. 

Баъзи жамоаларга карантин ижобий таъсир қилиб, бирданига ўзини ўнглаб олган бўлса, баъзи клублар мушкул вазиятга тушиб қолди. Шунга қарамай, мушкул ҳолатда турган жамоаларни кўп ҳам танқид қилмаган маъқул, чунки карантиндан сўнг энди иккита тур ортда қолди ва олдинда ўйинлар кўплиги боис вазиятни ўнглаш учун вақт бўлади.

Карантин қоидаларига амал қилинаётган футбол

Энг муҳими, чемпионатимиз карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда ўтказиляпти. Ҳар бир стадионда ўйин куни дезинфекция ишлари (майдон, кийим алмаштириш хоналари, ҳакамлар хонаси, матбуот анжумани зали ва ҳоказо) олиб бориляпти, жамоалар автобуси ўйингоҳга бир неча дақиқа тавофут билан ташриф буюрмоқда. Футболчилар ва мураббийларнинг ҳаво ҳарорти мунтазам текширилиб, барча махсус санитария йўлагидан ўтяпти.

Шунингдек, учта уринишда беш нафаргача футболчи алмаштиришга рухсат берилиши айни муддао бўлди. Бу ўз навбатида жиддий жароҳатлар олдини олади. Ўйиннинг 25-дақиқасида футболчиларга томоқ ҳўллаб олиш учун вақт берилаётгани жуда керак эди. Майдон бўйлаб тупук учун махсус идишлар қўйилгани ҳам санитария қоидаларига мос тушади. Бу билан биринчидан майдон тоза туради, иккинчидан шу орқали майдонга ҳуда-беҳуда тупуриш каби чиройли бўлмаган одатга барҳам берилади.


Мухлисларсиз футбол зерикарлими? 

Суперлиганинг 4-туридан олдин ва кейин бир қатор футболчилар интервью бериб мухлисларсиз футбол барибир зерикарли бўлиши ҳақида гапирди. Бунга шубҳа йўқ. Масалан, Германия Бундеслигаси ёки Англия Премьер-лигасини олайлик. У ерда ишқибозлар бўлмаганидан кейин ўйинлар кўзга бошқача кўриняпти. Телевизорда янграётган сунъий шовқин бу фақат телетомошабинлар учун. Стадион эса сиз ва биз ўйлагандан анча сокин ҳолатда. 

Футбол аввало мухлислар учун. Лекин ҳозирги шароитда чемпионат бўш стадионларда давом этгани маъқул. Агар ўйиннинг бориши ва қайд этилаётган натижалар бўйича олиб қарасак, Суперлига ўйинлари анча қизиқ кетаётгани кўзга ташланади. Масалан, ким ўйлабди дейсиз "Сўғдиёна"нинг кетма-кет иккита ўйинда ғалаба қозонишини, бўлиб ҳам "Пахтакор" билан "Локомотив"ни мағлуб этишини. Бу кетишда кейинги турларда янада кутилмаган натижалар қайд этилса ажаб эмас.


Кетма-кет ютган уч жамоа 

Охирги икки турда 3та жамоа қаторасига иккита ўйинда ғалабага эришди. Булар - "Сўғдиёна", "Металлург" ва АГМК. "Сўғдиёна" ҳақида юқорида тўхталдик. Бу жамоа олдин аутсайдерлар қаторида юрарди. Лекин Улуғбек Бақоев жамоани қабул қилиб олгач, жиззахликлар анча бошоғриқ жамоага айланди. "Сўғдиёна"нинг "Пахтакор" ва "Локомотив" устидан ғалаба қозониши бежиз эмас. Бунда биринчи навбатда бош мураббий меҳнати ётибди. 

Тошкент вилоятининг "Металлург" клуби ҳам карантиндан сўнг иккита учрашувни ғалаба билан якунлади. Қизиғи шундаки, бу жамоа ҳар икки ғалабасини сафарда қўлга киритди. Бекободликлар дастлаб Тошкентда "Локомотив"ни, сўнгра водийда "Андижон"ни мағлуб этишди. Шунингдек, ҳар икки ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Бунда ҳам бош мураббий Андрей Шипиловнинг меҳнати катта деса бўлади. Шипилов  курашувчан жамоани туза олди. 

Иккита ғалабага эришган яна бир клуб бу АГМК. Миржалол Қосимов шогирдлари охирги икки турни 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлашди. Афтидан АГМК гол уришда қийналаётганга ўхшайди, лекин муҳими жамоа карантиндан кейин қўшимча 6 очко тўплаб турнир жалвалининг 3-поғонасига кўтарилиб олди.


"Дурангчи" "Насаф" ва "Машъал"

Воҳанинг икки клуби "Насаф" ва "Машъал" ортда қолган иккита турни бир хил натижа билан якунлади. "Насаф" ўз майдонида "Навбаҳор" билан 2:2 ўйнаб, сўнгра Муборакда "Машъал"га қарши 0:0 қайд этди. "Машъал" эса воҳа дербисига қадар Термизда "Сурхон" билан 2:2 ўйнади. Жуда қизиқ ҳолат - 2:2 ва 0:0, бу томонда ҳам 2:2 ва 0:0. 

Икки йиллик танаффусдан сўнг яна Суперлигага қайтган "Машъал" ҳисобида ҳозирча битта ғалаба бор. Муборакликлар дастлабки тур ўйинида "Сўғдиёна"дан 3:0 ҳисобида устун келишганди. "Насаф"да эса ғалабалар сони учтани ташкил қиляпти: Рўзиқул Бердиев шогирдлари карантиндан олдин "Қизилқум", "Андижон" ва "Сурхон"ни мағлуб этишганди.


Фақат мағлубият "Қизилқум" ва "Локомотив"да 

Охирги иккита турни ўз майдонида ўтказган "Локомотив" "Металлург" ва "Сўғдиёна"га имкониятни бой берди. Шунингдек, "Қизилқум" ҳам иккита ўйинда очко йўқотди. Навоийликлар уйда АГМК ва сафарда "Қўқон-1912" қаршилигини енга олишмади. 

"Локомотив"да бош мураббий кадрлар муаммосига дуч келди. Масалан, йил бошида жамоа тўлиқ таркиб билан машғулотларни бошлаганди. Сўнгра етакчи футболчилар бирин-кетин жамоани тарк этишди. Анзур Исмоилов "Пахтакор"га ўтиб кетган бўлса, ОЧЛ ўйинига кам вақт қолганида Жамшид Искандеров Жанубий Кореяга йўл олди. "Истиқлол" билан ўйиндан сўнг Сардор Мирзаев Таиланд клубидан таклифни қабул қилди. Бу эса табиийки мураббий режаларига таъсир ўтказмай қолмади. Яқинда эса Олег Зотеев ҳам клубни тарк этди. 

"Қизилқум"га келсак, бу жамоада мураббий ўзгариб, Тачмурад Агамурадов жамоани қабул қилиб олди. Кўриниб турибдики, туркманистонлик мутахассисга ҳам ўзи хоҳлаган жамоани тузиш учун вақт керак бўлади.


Бошқалар қандай ҳолатда? 

"Пахтакор" Жиззахдаги мағлубият аламини "Бунёдкор"дан олди. Тошкент дербисида майдон эгалари 5:0 ҳисобида зафар қучишди. 4-турда автогол туфайли ғалабага эришган "Бунёдкор"нинг ўтган тур омади келмади. 

"Навбаҳор" эса карантиндан сўнг ҳозирча тўрт очколи бўлди. Сафарда Насаф билан дуранг ўйнаган "лочинлар" уйда "Бухоро"ни қийинчиликсиз мағлуб этишди. "Бухоро"да ҳам ҳозирча вазият яхши эмас, чунки жамоа чемпионат бошидан бери ғалаба нашидасини сургани йўқ.

"Қўқон-1912" ўз ғалабаларини фақат уй ўйинларида қўлга киритяпти. Уйда уч ўйин, уч ғалаба. Ўтган тур Бахтиёр Ашурматов шогирдлари "Қизилқум"га умуман имконият қолдиришмади. 

Бу йилги Суперлигада ҳали ютмаган яна бир жамоа "Андижон" бўлиб турибди. "Бургутлар" ҳозирча икки бор дуранг ўйнашнинг уддасидан чиқишган. Ўтган икки турда "Сурхон" ҳам ғалаба қозона олмади. Жамоа ўз майдонида "Машъал" билан дуранг ўйнаб, сафарда АГМКга кичик ҳисобда имкониятни бой берди.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика