UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 23:00"Рома" — "Ювентус". Дибала, Лукаку, Влахович ва Кьеза асосий таркибда  0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  8 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  12 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  3 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  10 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  19 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  27 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  7

Coca Cola Суперлигаси. 24-тур лауреатлари Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. 24-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 24-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

Сайтимиз ўз анънасига содиқ қолган ҳолда тур лауреатларини аниқлади. 


"Локомотив" дарвозабони Жавоҳир Илёсов якунланган турда "Қўқон-1912" билан баҳсда ажойиб ўйнади. Қўқонликларнинг кўплаб ҳужумлари ва зарбаларидан кейин Илёсов жамоасини голлардан қутқариб қолди ва ҳақли равишда championat.asia талқинига кўра 24-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.



"Машъал" ярим ҳимоячиси Сардор Абдураимов "Навбаҳор" билан баҳсда чиройли гол уришга муваффақ бўлди. Деярли майдон марказида тўпни эгаллаб олган футболчи уч нафар рақибни ортда қолдириб жарима майдони ичидан дарвозани ишғол қилди. Шу тариқа Сардор Абдураимовнинг голи Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.



Бу турда "Насаф" ўз майдонида амалдаги мамлакат чемпиони "Пахтакор"ни қабул қилиб 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Баҳс давомида Ойбек Бозоров жуда ҳам фаол бўлди, бундан ташқари икки марта шерикларига голли узатмани амалга оширди. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Ойбек Бозоров 24-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўз-ўзидан "Пахтакор"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган ва йирик ғалабага эришиб кумуш медаллар учун имкониятини жуда яхшилаб олган "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев Championat.asia талқинига кўра 24-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

 

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика