UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05"Арсенал" Леау билан музокара ўтказди, "Милан" футболчини 75-80 млн еврога сотишга тайёр  1 13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  10 12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  3 12:22Каземиро Месси жамоасига ўтиши мумкин  2 11:52"Реал" Шлоттербекка қизиқмоқда  1 11:25"Челси" амалдаги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 11:02Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: "Бешиктош" билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда  6 10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  1 10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  5 09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  11 09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0 08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  3 08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  4 07:53УEФА "Барселона"ни катта миқдорда жаримага тортди  3 07:28Романо Зинедин Зиданнинг кейинги жамоасини маълум қилди  1

Coca Cola Суперлигаси. 18-тур лауреатлари Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. 18-тур лауреатлари

Куни кеча Coca Cola Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.
Championat.asia ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.


АГМК бу тур сафарда "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлади – 0:0. АГМК посбони шу куни ўз маҳоратини кўрсатиб, дарвозани муносиб равишда қўриқлади. Шу боис, АГМК дарвозабони Ботирали Эргашев Championat.asia сайти талқинига кўра, 18-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.



"Нефтчи" мазкур турда сафарда "Бунёдкор" клуби билан баҳс олиб бориб, 2:1 ҳисобида устун келди. Виталий Левченко шогирдлари шу куни яхши ўйин намойиш қилишди ва ҳақли ғалабага эришишди. Шундай қилиб, Championat.asia сайти талқинига кўра, Виталий Левченко 18-турнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди.



Бу турда "Насаф" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев "Сурхон"га қарши воҳа дербисида ўзига хос зарбаси орқали тур голига муаллифлик қилди.





"Қизилқум" ҳужумчиси Темурхўжа Абдуҳолиқов "Олимпик"ка қарши беллашувда фаол ўйнади ва гол урди. Тажрибали ҳужумчи мавсумдаги ўзининг 11-голини урди ва Суперлига тўпурари бўлиб турибди. Абдуҳолиқов Championat.asia талқинига кўра 18-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика