UZ

Сўнгги янгиликлар

01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  0 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  6 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  22 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  5 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  13 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  11

Coca Cola Суперлигаси. 17-тур лауреатлари Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. 17-тур лауреатлари

Куни кеча Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.
Championat.asia ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.


"Локомотив" бу тур "Насаф" билан муроса кўчасини танлади – 0:0. "Темирйўлчилар" посбони шу куни ўз маҳорати ва даражасини кўрсатиб, дарвозани муносиб равишда қўриқлади. Шу боис, "Локомотив" дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов Championat.asia сайти талқинига кўра, 17-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.



"Олимпик" мазкур турда кучлилар қаторида бораётган Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби билан баҳс олиб бориб, 1:0 ҳисобида устун келди. Тимур Кападзе шогирдлари шу куни ёрқин ўйин намойиш қилишди ва ҳақли ғалабага эришишди. Шундай қилиб, Championat.asia сайти талқинига кўра, Тимур Кападзе 17-турнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди.



Бу турда "Пахтакор" ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов "Навбаҳор"га қарши "йил тўқнашуви"да ўзига хос зарбаси орқали тур голига муаллифлик қилди.




"Нефтчи" ярим ҳимоячиси Аброр Исмоилов "Қизилқум"га қарши беллашувда дубль қайд этиб, фарғоналикларга муҳим ғалаба келтирди. 24 ёшла хавбек ўйинда белгиланган пенальтини муваффақиятсиз амалга оширганига қарамасдан, учрашувда 2 та гол уришга эришди ва Championat.asia талқинига кўра 17-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 


Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика