UZ

Сўнгги янгиликлар

02:36ЖЧ-2026 саралаши. БАА Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  7 02:29Баҳром Ҳайдаров: "Навбаҳор" каби жамоага қарши ўйинда 0:3 ҳисобидан кейин ўйинга қайта олиш жуда қийин"  1 02:25Ла Лига. "Барселона" мавсумдаги сўнгги ўйинда меҳмонда "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 02:11А Серия. "Рома" сўнгги турда "Торино"ни мағлуб этди, аммо параллель ўйинда "Юве" меҳмонда "Венеция"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўрин билан ЧЛга йўл олди  32 01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  1 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  17 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  9 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  39 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96

Coca Cola Суперлига. Сўнгги 4 тур ҳақида ким қандай фикрда? Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. Сўнгги 4 тур ҳақида ким қандай фикрда?

Теглар :  ПФЛ
ЎзПФЛ Суперлиганинг сўнгги 4 та тур учрашувларини қандай тартибда ўтказиш борасида барча клубларнинг бирламчи таклифларини ўрганиб чиқди.

Унга кўра, 8 та клуб — “Қизилқум”, “Қўқон-1912”, “Пахтакор”, “Бухоро”, “Сурхон”, “Металлург”, “Машъал” ҳамда "Локомотив” футбол клублари худди I даврадаги бўлгани каби, сўнгги тўрт тур учрашувларини ҳам марказлаштирилган тартибда ўтказиш таклифини берган.

Шунингдек, 5 та клуб — АГМК, “Сўғдиёна”, “Насаф”, “Навбаҳор” ва “Андижон” клублари нейтрал майдонлар масаласини илгари сурган. Ва фақатгина “Бунёдкор” футбол клуби учрашувлар тақвимда қандай акс этган бўлса, шундай қолишини истаган.

ЎзПФЛ марказлаштирилган тақвим айни ҳолатда “Пахтакор”, “Сурхон”, “Металлург” ва “Локомотив” футбол клубларига қулайлик туғдиришини, айрим жамоалар учун эса моддий тарафдан қимматга тушишини инобатга олади. Шунингдек, сўнгги тўрт тур учрашувлари учун пойтахтдан қўним топишни режалаштирган жамоалар таклифини ҳам назарда қочирмасликка ҳаракат қилади.

Шундан келиб чиқиб, янги илова клубларга юборилди. Бунда нейтрал майдонларни афзал билган клублар таклифи инобатга олинган. Қўшимчасига, учрашувларини пойтахт ва Тошкент вилоятида ўтказиш истагини билдирган клублар учун ҳам иложи борича қулайроқ майдонлар кўрсатиб ўтилган.

ЎзПФЛ жамоалар ўз учрашувлари жойини тез орада тасдиқлашларини кутади. Шу асосда ноябрь ойидаги ФИФА кунларидан кейин бўлиб ўтадиган сўнгги тўрт тур тақвими ишлаб чиқилади ҳамда бу борада Спорт-ТВ канали билан фикр алмашилинади.

ЎзПФЛ қийин шароитда ҳам чемпионат учрашувларини тўлиқ ҳамда вазиятдан келиб чиққан ҳолда адолатли ўтказишга интилаётган ўз аъзоларига миннатдорчилик билдиради.


П.С. ПФЛ сўнгги тўрт турни қуйидаги стадионларда ўтказиш бўйича клубларга таклиф юборган. 



Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика