UZ

Сўнгги янгиликлар

07:42Туркия Суперлигаси. «Кайсериспор» Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда дуранг қайд этилди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  14 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  4 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  11

Coca Cola Суперлига. "Сўғдиёна" "Насаф"ни мағлуб этди. Бу - "Пахтакор" расман чемпион дегани Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. "Сўғдиёна" "Насаф"ни мағлуб этди. Бу - "Пахтакор" расман чемпион дегани

Coca Cola Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Насаф" учрашуви якунланди.


Coca Cola Суперлигаси, 23-тур
СЎҒДИЁНА – НАСАФ 3:1

Голлар: Норхонов 7, Абдуҳолиқов 25, Қаҳрамонов 60, Насимов 90+4.
20 ноябрь 2020 йил. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 15:00 (Спорт ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Шоҳруҳ Саид 

"Сўғдиёна": 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Сардор Қулматов, 3.Искандар Шойқулов, 5.Аюбхон Номанов, 8.Жамшид Болтабоев, 10.Шоҳруз Норхонов, 11.Жасур Ҳасанов, 12.Санат Шихов, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 22.Шоҳбоз Жўрабеков, 93.Марко Колакович.
Захира: 27.Милан Митрович, 4.Элёр Орифов, 7.Санжар Рашидов, 18.Шавкат Муллажонов, 20.Баҳодир Насимов, 21.Саҳоб Рашидов, 24.Муҳаммад Яҳёев, 25.Нодирбек Қўйбоқов, 30.Диан Талхатов.

“Насаф”: 1.Умиджон Эргашев, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (18. Жавоҳир Эсонқулов 84), 7. Дилшод Раҳматуллаев, 10. Бобир Абдиҳолиқов (19. Ҳусаин Норчаев 64) , 14. Шароф Муҳитдинов, 15. Жўрабек Маннонов (6.Муродбек Хўжамбердиев 64), 20. Ислом Кенжабоев (50. Шоҳмалик Комилов 79), 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич (22. Акмал Мозговой 79), 92. Умар Эшмуродов.
Захира: 13. Азамат Сойибов, 21.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 17.Файсал Траоре, 25.Муҳриддин Зоиров.

Огоҳлантириш: Муҳиддинов 79, Колакович 90.

Сўғдиёна

Шохруз Норхонов - 7', Жавоҳир Қаҳрамонов - 60', Баҳодир Насимов - 90'

Суперлига. 23-тур

20/11/2020, 15:00

1
:
3
Тугади

Насаф

Бобир Абдихолиқов - 25'

45'
90'
7'  Шохруз Норхонов
60'  Жавоҳир Қаҳрамонов
79'  Санат Шихов (Элёр Орифов)
90'  Марко Колакович
90'  Баҳодир Насимов
90'  Шохруз Норхонов (Баҳодир Насимов)
90'  Жасур Ҳасанов О (Саҳоб Рашидов)
25'  Бобир Абдихолиқов
64'  Бобир Абдихолиқов (Ҳусайин Норчаев)
64'  Жўрабек Маннонов (Муродбек Раҳматов)
79'  Шароф Муҳитдинов
79'  Марко Станоевич (Акмал Мозговой)
79'  Ислом Кенжабоев (Шоҳмалик Комилов)
84'  Ғолиб Ғайбуллаев (Жавоҳир Эсонқулов)
90'  Акмал Мозговой


ЯНГИЛАШ


Ўйин тугади! "Насаф" мағлуб бўлди. Энди жамоанинг "Пахтакор"га ета олмаслиги ойдинлашди. Шу тариқа, "Пахтакор" Ўзбекистоннинг 2020 йилдаги чемпионига айланди.




90+4. ГОООЛ! Баҳодир Насимов! Мезбонлар қарши ҳужумдан самарали фойдаланишди ва ғалабани расмийлаштиришди.

90+2. Норҳонов ўрнига Насимов, Ҳасанов ўрнига Саҳоб Рашидов майдонга тушди.

90+1. Мозговойга сариқ карточка.

90. Сўнгги дақиқалар анча асабий кечмоқда. Марко Колакович қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

88. "Насаф" стандарт вазиятдан фойдалана олмади.

88. Мезбонлар сафида Қаҳрамонов ўрнига Рашидов майдонга тушди.

84. "Насаф"да Ғайбуллаев ўрнига Эсонқулов майдонга туширилди.

79. "Насаф" сафида Станович ўрнига Мозговой, Кенжабоев ўрнига Комилов ўйинни тугатиб қўяди.

79. "Сўғдиёна" сафида Шихов ўрнига Орифов майдонга тушди.

79. Шароф Муҳитдинов рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди ва сариқ карточка ишлаб олди.

75. Мезбонлар асосан чап қанот орқали олдинга ўтишмоқда.

70. Майдонда ажойиб кураш кетмоқда.

64. "Насаф"да иккита ўзгариш. Абдихолиқов ўрнига Норчаев, Маннонов ўрнига Хўжамбердиев ўйинни давом эттиради.


60. ГОООЛ! Жавоҳир Қаҳрамонов! Жаримадан етказиб берилган тўпдан сўнг жиззахлик футболчилар рақиб жарима майдончасида фаол ҳаркат қилишди ва ҳисобда олдинга чиқиб олишди - 2-1!

54. Ўйин курашларга бой бўлмоқда.

47. Иккинчи бўлимни мезбонлар нисбатан фаол бошлашди.

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

40. Зарбааа! Станоевичнинг чап оёқда берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 

37. Кенжабоев чиройли тарзда олдинга борганди. Аммо меҳмонларнинг ҳужуми якунланмай қолди. 

36. Жасур Ҳасанов ўз услубида чап қанот орали "рейд" уюштирди. Аммо унинг етказиб берган зарбасини Эргашев эгаллаб олди.

30. "Сўғдиёна" яна олдинга бормоқда.

27. Яна битта ГОООЛ! Шаҳбоз Жўрабеков қайтган тўпга боши билан зарба берди ва жиззахликларни олдинга олиб чиқди! Лекин ушбу гол ҳисобга олинмади. Ушбу вазиятда "Сўғдиёна" футболчиси рақиб дарвозабонига нисбатан ўйин қоидасини бузган экан.




25. ГОООЛ! Бобир Абдуҳолиқов! Раҳматуллаевнинг зарбасидан сўнг рақиб посбони тўпни қайтарди, аммо Бобир керакли жойда пайдо бўлди зарба йўллаб ва ҳисобни тенглаштирди - 1:1!

15. Зарбааа! Санат Шиховнинг берган зарбасини Умиджон Эргашев бартараф этди!

11. "Насаф" футболчисининг боши билан берган зарбаси ноаниқ.


7. ГОООЛ! Шоҳруз Норхонов бурчакдан етказиб берилган тўпни рақиб дарвозасига киритмоқда 1-0!

3. Меҳмонлар ўйинни нисбатан фаол бошлашди.

1. Ўйин бошланди. Баҳни "Насаф" футболчилари бошлаб беришди.

Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. "Сўғдиёна" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги учрашувдан мантли трансляцияни бошлаймиз.

- Учрашув соат 15:00да бошланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика