UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  0 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  0 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  1 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  1 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5 11:42"Насаф"да нима гаплар?  15 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  16 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3

Coca Cola Суперлига. “Олимпик” ўз майдонида бир киши кам бўлиб “Бухоро”ни мағлуб этди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. “Олимпик” ўз майдонида бир киши кам бўлиб “Бухоро”ни мағлуб этди

Coca Cola Суперлиганинг 6-тури доирасидаги “Олимпик” — “Бухоро” учрашуви якунланди.

Суперлига-2023, 6-тур 

“Жар” стадиони, Тошкент

“Олимпик” — “Бухоро” 1:0

Голлар: Тимур Мамасидиқов 13'

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров, Андрей Сапенко, Тимур Гайнуллин, Рустам Чориев.

ВАР ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев.

АВАР ҳаками: Аваз Абдуллаев.

Назоратчи: Марат Исмаилов.

Комиссар: Қудрат Мадраимов.

"Олимпик": 13. Ҳамидулло Абдунабиев, 2. Саидазамат Мирсаидов, 4. Одилбек Абдумажидов, 6. Беҳзод Шамсиев, 7. Русланбек Жиянов (37. Алишер Одилов 77'), 11. Отабек Жўрақўзиев, 17. Тимур Мамасидиқов (9. Муҳаммадали Ғиёсов 46'), 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов (5. Шахзод Тоиров 89'), 23. Абдурауф Бўриев, 30. Жасур Жалолиддинов (10. Фаррухбек Мухторов 68'), 44. Асадбек Раҳимжонов.

Захирадагилар: 1. Шукрон Йўлдошев, 8. Нодирбек Абдухолиқов, 18. Сардор Маҳмудов, 19. Аҳмадулло Муқимжонов, 77. Рустамхон Азимов.

"Бухоро": 20. Сардор Қобулжонов, 10. Ҳумоюнмирзо Иминов, 14. Рустамжон Абдуҳамидов (16. Жасур Ҳасанов 59'), 15. Обид Жўрабоев (9. Александр Касьян 74'), 17. Жамолиддин Убайдуллаев (91. Асилжон Бегимқулов 82'), 22. Рўзимбой Аҳмедов (28. Соҳиб Муҳаммадиев 82'), 25. Аббосжон Отахонов, 70. Александр Станисавлевич, 80. Фарруҳжон Иброҳимов, 88. Всеволод Нихаев, 99. Жавоҳир Рўзиев.

Захирадагилар: 13. Никола Стошич, 4. Миржалол Жумаев, 7. Жасур Азимов, 11. Темур Исмоилов, 77. Файзуллобек Жуманқўзиев.

Огоҳлантиришлар: Жасур Жалолиддинов 30', Аббосжон Отахонов 31', Улуғбек Бақоев ("Бухоро" клуби бош мураббийи) 39', Обид Жўрабоев 60', Ҳумоюнмирзо Иминов 64', Одилбек Абдумажидов 77', Александр Касьян 90'


90+4. Ўйин якунланди!

90+2. "Бухоро" сўнгги дақиқаларни тўлиқ ҳужумда ўтказмоқда. Бурчак зарбаси муваффақиятсиз якунланди.

86. "Олимпик" ҳимояси бугун жуда фаол. Рақибнинг қатор ҳужумларини бартараф эта олишмоқда.

79. "Бухоро" ҳужумларда фаол, бироқ улардан наф чиқара олмаяпти.

70. Станисавлевичнинг кучли ва аниқ зарбасини Ҳамидулло қайтарди!

63. Нихаевнинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбасини Абдунабиев ажойиб тарзда қайтариб юборди.

60. Александр Станисавлевичнинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

55. Кўп эҳтимол энди меҳмонлар устунликни қўлга олишади. 

54. Қизил карточка! Иккинчи бўлим аввалида захирадан ўйинга қўшилган Муҳаммадали Ғиёсов рақибга нисбатан қилган қўполлиги учун майдондан четлатилди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

45+2. Баҳснинг дастлабки бўлими якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

41. "Бухоро"дан хавфли ҳужум! Ҳумоюнмирзо Иминов бир неча футболчидан ўтиб жарима майдончасига кириб борди, бироқ бу вазиятда "Олимпик" яримҳимоячиси хавфни бартараф этди.

35. Рўзимбой Аҳмедов ҳаволатиб узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ бўлди.

28. Учрашув темпи юқори эмас. Айтиш мумкинки, ўйин асосан майдон марказида бўлмоқда.

24. Бухоролик мухлислар ўз суюклиларини анчагина баланд овозда қўллаб-қувватлашмоқда.

15. Гол ўтказиб юборгач меҳмонлар фаоллик кўрсатмаяпти. "Олимпик" ҳамон фаол.

Жияновнинг ажойиб узатмасидан сўнг Тимур Мамасидиқов тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 

13. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Мамасиддиқов учрашувда ҳисобни очди!

6. Бурчак зарбасидан кейин Жўрақўзиев тепган тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.

5. Баҳсни "Олимпик" фаол бошлади. Дастлабки, ҳужум муваффақиятсиз якунланди.

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув 18:10 да бошланади. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика