UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  0 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  0 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  7 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  3 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  3 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  10 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  7

Суперлига. Намангандаги кескин курашларга бой ўйинда дуранг қайд этилди Янгиликлар

Суперлига. Намангандаги кескин курашларга бой ўйинда дуранг қайд этилди

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Металлург" учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.



НАВБАҲОР – МЕТАЛЛУРГ 1:1
19 октябрь 2020 йил. Наманган. "Марказий" стадион. 18:00

Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Абдуҳамидулло Расулов, Александр Сидоров, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Бекзод Арипов.

Голлар: Забиҳилло Ўринбоев 13' - Станислав Андреев 31' 

 "Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 4.Эҳсони Паншанбе, 7.Азимжон Аҳмедов (28.Хуршидбек Мухторов, 82), 9.Иван Соловьёв, 10.Азизбек Турғунбоев, 18.Сардор Теляков, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Даврон Ҳошимов, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов (70.Аббосжон Ғуломов, 67), 95.Забиҳилло Ўринбоев (11.Исломбек Исоқжонов, 82).
Захира: 13.Исломжон Абдуллахонов, 3.Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, 5.Ғиёсжон Комилов, 8.Жавлон Иброҳимов, 25.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 33.Тоҳиржон Шамситдинов.

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 5.Аббос Отахонов, 7.Дониёр Нарзуллаев (20.Худойшукур Сатторов, 90), 11.Мурод Бобожонов (10.Шаҳзодбек Убайдуллаев, 56), 21.Камолиддин Тожиев, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов (14.Аброр Тошқўзиев, 69), 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 28.Станислав Андреев, 43.Даврон Анваров (8.Саламат Қутибоев, 56), 77.Муҳаммад Исаев, 88.Евгений Чумак.
Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 15.Зоҳид Абдуллаев, 22.Шаҳзод Ғофурбеков, 30.Андрей Шипилов, 36. Тулқин Эргашев.

Огоҳлантиришлар: Евгений Чумак (16), Абдураҳмон Абдулҳақов (34), Ихтиёр Тошпўлатов (45), Муҳаммад Исаев (56), Аброр Тошқўзиев (80), Камолиддин Тожиев (90), Мирзоҳид Ғофуров (90).

Навбаҳор

Забиҳилло Ўринбоев - 13'

Суперлига. 19-тур

19/10/2020, 18:00

1
:
1
Тугади

Металлург

Станислав Андреев - 31'

45'
90'
13'  Забиҳилло Ўринбоев
67'  Ислом Рашидхонов (Аббос Ғуломов)
82'  Азим Аҳмедов (Хуршидбек Мухторов)
82'  Забиҳилло Ўринбоев (Исломбек Исоқжонов)
90'  Мирзоҳид Ғофуров
16'  Евгений Чумак
31'  Станислав Андреев
34'  Абдурахмон Абдулхақов
45'  Ихтиёр Тошпўлатов
56'  Муҳаммад Исаев
56'  Даврон Анваров (Саламат Қутибоев)
56'  Мурод Бобожонов (Шаҳзод Убайдуллаев)
69'  Абдурахмон Абдулхақов (Аброр Тошқўзиев)
80'  Аброр Тошқўзиев
90'  Камолиддин Тожиев
90'  Дониёр Нарзуллаев (Худойшукур Сатторов)


ЯНГИЛАШ


Учрашув ўз ниҳоясига етди. 

90+4.  "Металлург"да алмаштириш: Нарзуллаев ўрнига Сатторов тушди.  

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Ғофуровга қоида бузиш учун, Тожиевга эътироз учун сариқ карточка кўрсатилди. 

89. Зарба!   Мухторовнинг жаримадан тепган тўпи ноаниқ кетди. 

89. Яни бир қўполлик, бу гал Исаев Ҳошимовни йиқитди, мезбонлар жарима тўпига эга бўлишди. 

88. Чумак майдон маркзида Исоқжоновга нисбатан қоидани бузди. 

86. Соловьёвнинг яхши ўйланган узатмаси анча кучли чиқди ва ноаниқ кўриниш олди. 

85. "Металлург" ўнг қанотда фаол ўйин кўрсатмоқда. 

82. "Навбаҳор"да 2 та ўзгариш: Аҳмедов ўрнига Мухторов, Ўринбоев ўрнига Исоқжонов туширилди. 

82. Аҳмедовга тиббий ёрдам кўрсатиляпти, у майдонни тарк этадиган бўлди. 

81. Зарбааа!  Ўринбоевнинг бош билан берган зарбасини Лобанов қайтарди. 

80. "Металлург" қарши ҳужумга ўтди, лекин тўпни олдирди. "Навбаҳор" вакилини йиқитган Тошқўзиев эса огоҳлантириш олди. 

76. Майдонда кичик тортишув юзага келди. 

75. Ғофуровнинг узатмасидан сўнг Андреев тўпни Лобановга қолдирди.   

73. Зарбааа! Соловьёвнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. 


73. Ҳошимовнинг узатмасидан кейин тўп Тошқўзиевнинг қўлига тегди, мезбонларда стандарт вазият. 

71. Уууухх! "Металлург" қарши ҳужум ташкил этди. Андреевнинг қанотдан узатган тўпи, Қутибоевдан зарба, бироқ ноаниқ.  


69. "Металлург"да алмаштириш: Абдулҳақов ўрнига Тошқўзиев майдонга тушди. 

67. "Навбаҳор"да алмаштириш: Рашидхонов ўрнига Ғуломов туширилди. 

66. Қутибоев ва Ҳошимов ўртсаида жанжал юзага келди. 

65. Соловьёвнинг чап қанотдан оширилган узатмасини Лобанов илиб олди.  

63. Турғунбоевнинг стандартдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди. 

62. Энди Тожиев Рашидхоновни йиқитди, яна бир стандарт. 

60. Исаев Турғунбоевни қўполлик эвазига яиқитди, жарима тўпи белгиланди. 

57. Зарба!  Теляковнинг яқин масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади. 

56. Муҳаммад Исаев огоҳлантирилди. 

56. "Металлург"да 2 та ўзгариш: Анваров ўрнига Қутибоев, Бобожонов ўрнига Убайдуллаев тушди. 

55. Соловьёв Тошпўлатовга нисбатан жуда қўпол ўйнади.

52. Сардор Теляков томонидан Исаевга нисбатан қоида бузилди. 

49. "Металлург" жарима тўпига эга бўлди, аммо бундан самарасиз фойдаланди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди!  

Биринчи бўлим тугади. Ҳисоб – 1:1. Танаффус! 

45+2. Ихтиёр Тошпўлатов Соловьёвга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.

45. "Металлург" қарши ҳужумга ўтди, Нарзуллаев катта тезликда олдинга бориб, зарба берди, тўп ташқи тарафдан дарвоза тўрига тегди. 

45. ТУрғунбоевнинг бурчак зурбасидан амалга оширган узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

44. Рашидхонов бурчак зарбаси ишлади, Турғунбоев уни амалга оширади.  

43. Ҳошимов қанот орқали олдинга борди, лекин тўп майдонни тарк этди. 

42. Зарба!  Чумакнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

41. Ҳошимов ерлатиб Турғунбоевга пас берди, бироқ Азизбек офсайдда эканлиги маълум бўлди. 

37. Муҳаммад Исаевнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди. 

34. Абдулҳақов Турғунбоевга нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди. 

31. ГОООООООООООООООЛЛ!  Андреев ҳисобни тенглаштирди – 1:1!   Чумак жаримадан зарба йўллади, зарбани Юсупов қайтарди, қайтган тўпни Андреев дарвоза тўрига жойлади.  


30. Голбан Бобожоновга нисбатан қоидани бузди, "Металлург" тахминан 35 метрлик жарима тўпига эга бўлди. 

28. Даврон Анваров ката тезликда югуриб келиб, мезбонлар посбони Ўткир Юсуповдан тўпни олиб қўймоқчи бўлди, аммо қоидани бузди. 

25. Муҳаммад Исаевнинг Бобожонов томон йўналтирилган узатмаси анча кучли чиқиб қолди.  Энди дарвозабон тўпни ўйинга киритади. 

25. Ҳар икки клуб жуда қўпол ўйин намойиш этмоқда. 

23. Дониёр Нарзуллаев билан тўқнашиб кетган Азимжон Аҳмедовга тиббий ёрдам кўрсатилди.  

20. Ислом Рашидхонов қанотдан ўерикларига пас узатмоқчи эди, бироқ уриниш муваффақиятсиз чиқди.   

18. Икки жамоа аъзолари ўртасида тортишув юзага келяпти. Барчаси Абдулҳақов Ҳошимов "аут" отишга халақит қилишидан бошланди.   

17. Мезбонлардан ўзига хос комбинация ва Эҳсони Паншанбедан зарба, аммо ноаниқ. 

16. Евгений Чумак сариқ карточка олди. 

13. ГОООООООООООООООООООООООЛЛ!  Забиҳилло Ўринбоев ҳисобни очди – 1:0!  Соловьёвнинг чап қанотдан узатилган пасини Ўринбоев голга айлантирди. 


11. Аҳмедовнинг жаримадан тепган тўпи анча ноаниқ кетди. 

10. Аббос Отахонов Забиҳилло Ўринбоевга нисбатан қоидани бузди ва жарима тўпи белгиланди. 

9. Забиҳилло Ўринбоев жарима майдони ичида ноқулай йиқилгани боис майдонда ётибди. 

8. Қанотдан келган узатмани Турғунбоев дарвозага йўналтиришга уринди. 

5. Мезбонлар кескин ҳужумларни амалга оширишмоқда. Якунда Сардор Теляковнинг зарбаси анча кучсиз чиқди. 

3. "Навбаҳор" бурчак зарбасига эга бўлди. Турғунбоевнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди. 

1. Зарба!  Азизбек Турғунбоевнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. 

- Учрашув соат 18:00да бошланади

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика