Coca-Cola Суперлига. “Насаф” – “Машъал” учрашуви кейинроқ муддатга қолдирилди
03 май 2021 15:18
Янгиликлар
Coca-Cola Суперлига. “Насаф” – “Машъал” учрашуви кейинроқ муддатга қолдирилди
Унда мамлакатимиз вице-чемпиони Қаршининг “Насаф” клуби иштирок этади.
Душанбедаги учрашувлар сунъий қопламали майдонда ўтказилиши, шу боисдан жамоанинг бундай майдонда оз муддат бўлса-да машғулотлар олиб бориш имкониятига эга бўлиши учун “Насаф” клуби Coca-Cola Суперлига 8-туридан ўрин олган “Машъал” билан ўйинни кейинроқ муддатга қўлдиришни сўраб ЎзПФЛга мурожаат қилди. Аслида тақвимга кўра, “Насаф” – “Машъал” учрашуви 10 май куни бўлиб ўтиши лозим эди. Лекин “Насаф” клуби айнан 10 май санасида Тожикистонга йўл олишни, 7 майдан эса Тошкентда “Чиғатой” базасининг сунъий қопламали майдонида машғулотлар олиб боришни режалаштирмоқда.
Ўз навбатида “Машъал” футбол клуби вазиятни англаб, “Насаф”нинг сўровига розилик билдиргани сабаб мазкур жамоалар ўртасидаги учрашув кейинроқ муддатга қолдирилди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар