UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  0 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  5 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  4 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  20 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  236 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

Coca Cola Суперлига. "Локомотив"да мағлубиятлар серияси давом этади - бу сафар "Насаф"да йирик ғалаба Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. "Локомотив"да мағлубиятлар серияси давом этади - бу сафар "Насаф"да йирик ғалаба

Coca Cola Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Насаф" учрашуви якунланди.

Coca Cola Суперлига. 13-тур
ЛОКОМОТИВ – НАСАФ 0:4

Гол: Абдихолиқов 10, Муҳиддинов 27, Бозоров 63, Кенжабоев 80.
27 август 2020 йил. Тошкент. "Жар" стадиони. 18:30 (Спорт ТВ)
Ҳакамлар:
Рустам Лутфуллин, Тимур Галеев, Далер Тиллоев, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 6.Даврон Умиров (19.Авазбек Ўлмасалиев 11), 7.Кахи Махарадзе (25.Жавоҳир Алижонов 81), 8.Вадим Афонин, 10.Марат Бикмаев (4.Шаҳзод Шайманов 81), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 26.Дилшоджон Комилов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев, 77.Диёр Туропов, 80.Фарруҳ Иброҳимов (5.Славко Дамьянович 32).
Захира: 13.Рустам Нартаджиев, 18.Иброҳим Ғанихонов, , 52.Жалолиддин Жумабоев, 83.Асадбек Эргашев.

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 8.Дилшод Саитов, 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 19.Ҳусаин Норчаев (20.Ислом Кенжабоев 68), 22.Акмал Мозговой (6.Муродбек Хўжамбердиев 84), 34.Шерзод Насруллаев (7.Дилшод Раҳматуллаев 73), 77.Ойбек Бозоров (17.Файсал Траоре 84), 88.Марко Станоевич (5.Ғолиб Ғайбуллаев 68), 92. Умар Эшмуродов.
Захира: 13.Азамат Сойибов, 21.Машҳур Муҳаммаджонов, 15.Жўрабек Маннонов, 50.Шохмалик Комилов.


Локомотив

Суперлига. 13-тур

27/08/2020, 18:30

4
:
0
Тугади

Насаф

Бобир Абдихолиқов - 10', Шароф Муҳитдинов - 27', Ойбек Бозоров - 63', Ислом Кенжабоев - 80'

45'
90'
11'  Даврон Умиров (Авазбек Ўлмасалиев)
32'  Фаррух Иброҳимов (Славко Дамьянович)
81'  Марат Бикмаев (Шаҳзод Шайманов)
81'  Кахи Махарадзе (Жавоҳир Алижонов)
10'  Бобир Абдихолиқов
27'  Шароф Муҳитдинов
63'  Ойбек Бозоров
68'  Марко Станоевич (Ғолиб Ғайбуллаев)
68'  Ҳусайин Норчаев (Ислом Кенжабоев)
73'  Шерзод Насруллаев (Дилшод Раҳматуллаев)
80'  Ислом Кенжабоев
84'  Ойбек Бозоров (Файсал Траоре)
84'  Акмал Мозговой (Муродбек Раҳматов)


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Насаф" йирик ғалабага эришиб, қимматли уч очкони ўз ҳисобига қўшиб қўйди.

91. "Насаф" футболчиларида бешинчи голни киритиш имконияти бор эди. Лекин ушбу вазиятда Абдихолиқовнинг зарбасини Илёсов маҳорат кўрсатиб қайтарди ва жамоасини муқаррар голдан қутқарди. 

90. Ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 4 дақиқа вақт қўшиб берди. 

84. "Насаф"да ҳам иккита ўзгариш. Ойбек Бозоров ўрнига Файсал Траоре, Мозговой ўрнига Хўжамбердиев ўйинни давом эттиради. 

81. "Локомотив"да иккита ўзгариш. Бикмаев ўрнига Шайманов, Махарадзе ўрнига Алижонов майдонга тушди. 

80. ГОООЛ! Кенжабоев Саитовнинг ўнг қанотдан етказиб берган тўпини рақиб дарвозасига "михлади" - 0:4!

77. "Локомотив"да тезкор қарши ҳужум орқали гол киритиш имконияти юзага келганди. Аммо ушбу вазиятда жамоа футболчилари ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетишди. 

73. "Насаф" сафида Насруллаев ўрнига Раҳматуллаев ўйинни давом эттиради. 

71. Зарбааа! Абдихолиқовнинг пенальтидан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди!

70. Пенальти! Илёсов Абдихолиқовга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

68. "Насаф"да иккита ўзгариш. Станоевич ўрнига Ғайбуллаев, Норчаев ўрнига Кенжабоев майдонга туширилди. 

66, Норчаевнинг берган зарбаси ноаниқ.

63. ГОООЛ! "Насаф" футболчилари қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди. Тезкор ҳужумни Ойбек Бозоров голга айлантирди - 0:3!

60. Ойбек Бозоровнинг берган зарбасини Илёсов бартараф этди. 

55. Махарадзееее! У боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди. Аммо ушбу вазиятда грузиялик футболчига омад етишмади. 

54. Иккинчи бўлимда "Локомотив" фаол. 

51. Зарбаааа! Ўлмасалиевнинг берган зарбаси дарвоза устунига тегди. 

(Фото: Толибжон Қосимов)


46. "Локомотив" футболчилари иккинчи таймни тезкор гол билан бошлашлари мумкин эди. Аммо, Ўлмасалиевнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ бўлди. 

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

45. Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 2 дақиқа қўшиб берди.

44. Станоевичнинг жаримадан берган зарбаси ноаниқ бўлди. Акс ҳолда ҳисоб йириклашиши мумкин эди. 

35. Марат Бикмаевввв! Унинг рақиб дарвозасига йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди. 

(Фото: Толибжон Қосимов)


32. "Локо"да ўзгариш. Иброҳимов ўрнига Дамянович ўйинни давом эттиради.  

30. Хавфли вазиятттт! Ойбек Бозоров ҳисобни йирик кўринишга келтириши мумкин эди. Аммо тўп дарвоза тепасидан ўтиб кетди. 

27. ГООООЛ! Шароф Муҳиддинов Станоевичнинг узатмасини рақиб дарвозасига аниқ йўллади - 0:2!

22. Муҳиддиновнинг берган зарбаси ноаниқ. 

14. Ўтказиб юборилган голдан сўнг "Темирйўлчилар" олдинга интилишмоқда. 

(Фото: Толибжон Қосимов)


11. Умиров барибир ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Ўлмасалиев майдонга туширилди. 

10. ГОООЛ! Бобир Абдихолиқов Насруллаевнинг чап қанотдан етказиб берган тўпини голга айлантирди - 0:1!

7. Бурчак зарбасидан бошланган ҳужум Абдихолиқовнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

(Фото: Толибжон Қосимов)


6. Даврон Умиров рақиб футболчиси билан курашга киришганди. Якунда у оёғини қайириб олди. Футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

5. "Насаф" футболчиларининг чап қанотдан уюштирган ҳужуми яна бурчак зарбаси билан якунланди. 

1. Илк дақиқаларданоқ "аждарлар" бурчак тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Аммо, жамоа ушбу стандарт вазиятдан фойдалана олмади. 

1. Баҳсни "Насаф" футболчилари бошлаб беришди. 

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

-Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

-Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Бугун Суперлига 13-тури доирасида "Локомоти" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги учрашувни кузатиб борамиз.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика