Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" ярим куч билан "Андижон"ни мағлуб этди
27 авг 2020 20:47
Янгиликлар
Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" ярим куч билан "Андижон"ни мағлуб этди
Coca Cola Суперлига. 13-тур
АНДИЖОН – ПАХТАКОР 0:2
27 август 2020 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 19:00
Ҳакамлар: Раҳим Каримов, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Санжар Назаров
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов
Голлар: Игорь Сергеев 19, - 0:1 (Драган Черан). Драган Черан 42 пенальти, - 0:2.
"Андижон": 16.Элдор Адҳамов, 3.Азамат Исроилов (5.Хушнудбек Авилов, 22), 4.Фарҳод Мираҳматов, 6.Бахтиёржон Қосимов, 8.Фарҳодбек Бекмуратов, 9.Эммануэль Аривачукву, 11.Сирож Мелиев (17.Абдулло Олимов, 88), 23.Тимур Усмонов, 27.Муҳаммад Йўлдошев, 33.Дониёр Абдуманнопов (80.Шаҳбоз Жумабоев, 46), 70. Нодир Мавлонов (25.Қаҳрамон Баҳодиров, 63).
Захира: 13.Муҳаммадолих Убайдуллаев, 7.Жамшид Ҳасанов, 20.Асилбек Азизов.
"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 4.Акром Комилов, 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов (17. Достонбек Ҳамдамов, 66), 10.Драган Черан, 11.Игорь Сергеев (77.Эрен Дердийок, 46), 20.Одилжон Ҳамробеков (7.Садриддин Абдуллаев, 74), 21.Аброр Исмоилов, 29.Владимир Козак, 34.Фарруҳ Сайфиев (6.Алишер Салимов, 46), 99.Жавоҳир Сидиқов (8.Асадбек Собиржонов, 75).
Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 44.Азизхон Исақов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 27.Сардор Собирхўжаев.
Огоҳлантириш: Аброр Исмоилов 89.
Андижон |
Суперлига. 13-тур 27/08/2020, 19:00 2
:
0
Тугади
|
Пахтакор Игорь Сергеев - 19', Драган Черан - 42' |
Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.
90+3. Ўйин тугади. "Андижон" - "Пахтакор" 0:2
90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди
89. ЗАРБА! Абдулло Олимовнинг жаримадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди
89. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Аброр Исмоилов
88. Ўзгариш. "Андижон". Мелиев ўрнига Олимов тушди
84. Хавфли вазият! Комилов-Дердийок-Собиржонов комбинацияси охирига етмади
79. Майдонда нималар бўлаётганини ёзиш шарт эмас, ҳеч нима бўлмаяпти. "Пахтакор" футболчилари нима қилаётганларини билишмаяпти
75. Ўзгариш. "Пахтакор". Сидиқов ўрнига Собиржонов тушди
74. Ўзгариш. "Пахтакор". Ҳамробеков ўрнига Абдуллаев тушди
68. ЗАРБАААА! Бурчак тўпидан кейин Драган Черан бош билан зарба берди, Адҳамов тўпни қайтарди!
66. Ўзгариш. "Пахтакор". Машарипов ўрнига Ҳамдамов тушди
65. Хавфли вазият. Ўнг қанотдан ерлатиб узатилган тўпни Адҳамов ушлаб олди
63. Ўзгариш. "Андижон". Мавлонов ўрнига Баҳодиров тушди
58. ЗАРБА! Акром Комиловнинг кутилмаганда йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
56. "Пахтакор" футболчилари ўзларини жуда ҳам эркин қўйиб юборишди, ўйнагиси келмаётгандек ўйнашмоқда. Чераннинг ғалати зарбаси ноаниқ кетди
55. ЗАРБА! Аброр Исмоиловнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси Адҳамовга қийинчилик туғдирмади.
50. Тайм "бургутлар"нинг фаоллиги билан бошланди
46. Иккинчи тайм бошланди
Ўзгариш. "Андижон". Абдуманнопов ўрнига Шаҳбоз Жумабоев тушди
Ўзгаришлар. "Пахтакор". Сайфиев ва Сергеев ўрнига Салимов ва Дердийок тушди
45. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 0:2
42. ГОООООООООООООООООООЛ! Драган Черан 11 метрли жарима тўпидан гол урди - 0:2
41. Пенальти! Аривачукву тўпни қўли билан қайтаргани сабабли пенальти белгиланди ва ҳимоячи огоҳлантирилди
39. "Андижон"да жуда хавфли жарима тўпи
38. ЗАРБАААА! Тимур Усмонов бирга бир вазиятда зарба берди, Қувватов тўпни оёқлари билан қайтарди!
32. ЗАРБА! Бурчакдан узатилган тўпни Абдуманнопов дарвозага йўллади, ноаниқ
31. УХХ! "Андижон"нинг яна бир ҳужуми чап қанотдан ташкил этилди, бироқ сўнгги тўп узатиши йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди
30. Комиловнинг қанотдан оширган тўпини Адҳамов қайтарди, Сидиқовнинг зарбаси Мираҳматовга тегиб қайтади!
29. ЗАРБАААА! Бу сафар ҳам Черан-Сергеев комбинацияси гол билан тугаши мумкин эди, аммо Эмануэль тўпни қайтарди
28. ЗАРБА! Игорь Сергеев рақиб жарима майдони ичидан дарвозага зарба берди, ноаниқ!
27. "Андижон"нинг ҳужуми, чап қанотдан узатилган тўпни Усмонов акробатик тарзда дарвозага йўлламоқчи бўлди, ўхшамади
24. ЗАРБА! Жалолиддин Машариповнинг зарбасидан кейин тўпни Адҳамов ушлаб олди
22. Ўзгариш. "Анижон". Азамат Исроилов ўрнига Авилов тушди
19. ГОООООООООООООООООООЛ! Игорь Сергеев! Драган Черандан тўпни қабул қилиб олган Сергеев яқин масофадан кучли зарба билан ҳисобни очди - 0:1!
18. Нодирбек Мавлоновга шифокорлар ёрдам кўрсатишди, унинг оёғида оғриқ бор шекилли
16. Драган Черан ҳужумда қоида бузди
15. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан Аброр Исмоилов тўпни жарима майдонига узатди, Адҳамовнин қайтарган тўпини Одил Ҳамробеков дарвозага йўллади, ҳимоячилар тўпни қайтаришди
13. ЗАРБА! Сергеевнинг бош билан йўллаган зарбасини Адҳамов эгаллаб олди
10. Хавфли вазият! Дониёр Абдуманноповнинг кучли зарбасини Қувватов қийинчилик билан қайтариб қолди
8. ЗАРБА! Драган Чераннинг зарбаси ноаниқ кетди
7. Жарима тўпи "шерлар"да, тўп жонли деворга тегиб қайтди
5. Ҳозирча ташаббус "Пахтакор" томонида
1. Учрашув бошланди.
Фикрлар