UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  1 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  23 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  998 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  15 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  6

Coca Cola Ўзбекистон кубоги. "Сўғдиёна" пенальтилар сериясида "Қизилқум"ни мағлуб этиб ярим финалга чиқди Янгиликлар

Coca Cola Ўзбекистон кубоги. "Сўғдиёна" пенальтилар сериясида "Қизилқум"ни мағлуб этиб ярим финалга чиқди

Coca Cola Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасидаги "Сўғдиёна" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.



Coca Cola Ўзбекистон Кубоги. 1/4 финал
"Сўғдиёна" – "Қизилқум" 1:1 (пенальтилар сериясида 4:3)
2 сентябрь 2022 йил. Жиззах, "Сўғдиёна" стадиони. 17:00
Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Шавкат Насибуллаев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Равшан Абдувоҳидов
Назоратчи: Владислав Цейтлин
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов

Гол: Санжар Шоаҳмедов (А.Станиславлевич) 73, Шоҳруз Норхонов (Д.Насриддинов) 74, 1:1

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович ( 1.Ширинбой Абдуллаев, 119), 5.Аюбхон Номанов, 7.Шаҳбоз Жўрабеков, 9.Шавкат Саломов (77.Даниэль Насриддинов, 60), 10.Шоҳруз Норхонов, 11.Жасур Ҳасанов (19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 60), 17.Ҳусниддин Ғофуров (20.Баҳодир Насимов, 81), 21.Абдужалил Маназаров ( 6.Искандар Шайкулов, 65), 26.Виталий Денисов (31.Лука Чермель, 66), 44.Юре Обшивач, 93.Марко Колакович.
Захира: 2.Сардор Қулматов, 3.Диан Талхатов, 28.Самандар Мавлонқулов,

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобурбек Йўлдошев, 7.Санжар Шоаҳмедов, 10.Темурхўжа Абдухолиқов, 11.Александар Станисавлевич, 14.Файзулла Қамбаров, 23.Шерали Жўраев (20.Ислом Кенжабоев, 41), 25.Азизбек Усмонов (17.Салим Мустафоев, 90), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев, 88.Артём Дмитриев.
Захира: 22.Артём Макосин, 5.Дилшод Жўраев, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 18.Даврон Анваров, 43.Шон Пол Комолафе, 75.Олег Толмасов, 87.Алишер Саноев.

Огоҳлантириш: Файзулла Қамбаров ("Қизилқум") 12, Шерали Жўраев  ("Қизилқум") 14, Шаҳбоз Жўрабеков 53, Шуҳрат Муҳаммадиев 89, Темурхўжа Абдухолиқов 96, Санжар Шоаҳмедов 116


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди. 

Шоҳруз Норхонов ғалаба голини урди. 4:3

Файзулла Қамбаров, хато. 

Шаҳбоз Жўрабеков, 3:3

Салим Мустафоев, гол. 2:3

Лука Чермель, гол. 2:2

Ислом Кенжабоев, гол. 1:2

Жавоҳир Қаҳрамонов зарбада адашмади. 1:1

Александар Станиславлевич гол урди. 0:1

Баҳодир Насимов ҳам дастлабки зарбани йўллашда хатога йўл қўйди. 

 Темурхўжа Абдухолиқов биринчи зарбани йўллашда адашди. 

1. "Сўғдиёна" - "Қизилқум"

Пенальтилар серияси бошланди. 

120. Учрашув якунланди. Пенальтилар серияси кўрамиз. 

119. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Милан Митрович ўрнига Ширинбой Абдуллаев тушди. 

116. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Қизилқум", Санжар Шоаҳмедов

112. Насриддинов қулай имкониятдан фойдалана олмади. 

Иккинчи экстра-тайм бошланди. 

Танаффус!

104. ЗАРБАААААААА. Темурхўжа Абдухолиқовнинг ўнг қанотдан кириб бориб йўллаган зарбаси дарвоза тўрининг ташқарисига тегди. 

96. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Қизилқум", Темурхўжа Абдухолиқов

Экстра-таймларнинг биринчиси бошланди. 

Учрашувнинг асосий дақиқаси якунланди. Навбат экстра-таймларга. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

89. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Қизилқум", Шуҳрат Муҳаммадиев

81. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Ҳусниддин Ғофуров ўрнига Баҳодир Насимов тушди. 

80. ЗАРБААААААААААА. МИТРОВИИИИЧ. Олег Зотеевнинг ўткир бурчакка берган зарбасини Митрович бартараф этди. 

76. Учрашув анча жонланди. 

74. ГОООООООООООЛ. АЖОЙИБ ГОЛ. Даниел Нарсиддиновнинг қойилмақом узатмасини Шоҳруз Норхонов боши билан голга айлантирди. 

73. ГООООООООООООООООООООООООЛ. САНЖАР ШОАҲМЕДООООООООВ. Ниҳоят учрашувда гол кўрдик. Александар Станиславлевичнинг бурчакдан берган узатмасини Санжар Шоаҳмедов тўхтатмай дарвозага йўллади. 

71. СЕЕЙВ. Милан Митрович маҳоратини кўрсатди. 

65. ЗАРБАААААААА. Насриддиновнинг зарбаси хавфли чиқди. 

60. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Жасур Ҳасанов ўрнига Жавоҳир Қаҳрамонов, Шавкат Саломов ўрнига Даниел Насриддинов тушди. 

53. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна", Шаҳбоз Жўрабеков

47. ГОООООООООООЛ. ЙЎҚ. Бобур Йўлдошевнинг голи ўйиндан ташқари ҳолат сифатида қайд этилди ва ҳисобга олинмади.

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

41. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Шерали Жўраев ўрнига Ислом Кенжабоев тушди. 

34. ЗАРБААААААААААААААА. "Сўғдиёна" футболчисининг зарбасини Нестеров қийинчилик билан қайтариб қолди. 

32. Олег Зотеевнинг жарима майдончасига узатиб берган тўпини голга айлантирадиган футболчи топилмади. 

29. Жамоаларнинг сўнгги тўқнашуви жорий мавсум Суперлига доирасида бўлиб ўтган. Унда "Қизилқум" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. 

28. Ўйинда темп пасайди. 

19. ЗАРБААААААААААА. Ўйиндаги илк кескин вазият. Ҳусниддин Ғофуров қарама-қарши томондан узатилган тўпни қабул қилиб олиб зарба йўллади. Жуда хавфли шу билан бирга ноаниқ. 

14. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Қизилқум", Шерали Жўраев

12. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Қизилқум", Файзулла Қамбаров Шаҳбоз Жўрабековни мажбуран тўхтатиб қолди. 

11. Жасур Ҳасанов жарима зарбасини ижро этади. Рақиб ҳимоячилари тўп йўлига ғов бўлди. 

9. Шаҳбоз Жўрабековнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

Ўйинга старт берилди. 

Жамоалар шу кунга қадар Ўзбекистон кубогида 1 маротаба тўқнаш келган. 

- Учрашув соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика