UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 - 3:1 (матнли трансляция)  52 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  0 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  2 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  4 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   19 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6

City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди Янгиликлар

City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди

"Манчестер Сити" эгалари бўлган City Football Group Ҳиндистоннинг "Мумбай" клубидаги улушини сотгани маълум бўлди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати эълон қилди.

CFG баёнотига кўра, холдинг Ҳиндистон Суперлигасининг келажаги ноаниқлиги сабабли шундай қарор қабул қилган ва ўзининг 65 фоиз улушини сотмоқда. Энди клуб бошқаруви унинг асосчилари қўлига ўтади.

Қайд этилишича, Ҳиндистон чемпионати ҳозирда тижорий ҳамкор топишдаги қийинчиликлар сабаб хавф остида. Шунингдек, мамлакатда пасайиш (дивизиондан тушиш) тизими мавжуд эмас — бу тизим ўтган мавсумга қадар жорий этилиши режалаштирилганди, аммо амалга ошмади.

"Манчестер Сити"дан ташқари, City Football Group таркибига қуйидаги клублар ҳам киради: 

"Жирона", "Нью-Йорк Сити", "Мельбурн", "Монтевидео", "Йокогама", "Палермо", "Боливар" ва Бразилиянинг "Баия" жамоаси.

Аввалроқ City Football Group'да улушга эга бўлган Саудия Арабистони Суверен жамғармаси Electronic Arts компаниясига ҳомий бўлиши ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, City Football Group шу йилнинг ёзида Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам маълумот чиққан эди.  

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
26 дек 20:22:12
BXZ BXZ
У́збекистонда хам бирор жамоани сотиб олса бу групп яна битта жамоамиз кучли хомийга эга бу́либ кучайарди ва чемпионатимизда интрига янада ошарди .
   
26 дек 20:48:44
leva8989
Neftchi....
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика