UZ

Сўнгги янгиликлар

19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  0 19:20ЎФА нега жим?  3 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  14 19:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  12 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  5 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  12 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  16

Чилини Конфедерациялар кубогисиз қолдирган футболчи мамлакат халқига таъсирли хат йўллади ВИДЕО Янгиликлар

Чилини Конфедерациялар кубогисиз қолдирган футболчи мамлакат халқига таъсирли хат йўллади ВИДЕО

Конфедерациялар кубоги финалида чилилик ҳимоячи Марсело Диаснинг хатоси Германияга ғалаба келтирди.

Финалда 30 ёшли «Сельта» футболчиси ўз жарима майдони ёнида тўпни эгаллади ва сирпаниб кетиб уни Тимо Вернерга олдириб қўйди. Германия терма жамоаси ҳужумчиси тўпни Ларс Штиндлга оширди ва гол урилди. Якунда ушбу гол ягона бўлиб қолди.



Учрашувдан сўнг Чили устози Хуан Антонио Пицци Диаснинг ёнини олди:

 – Барчамиз хафамиз, у барчадан кўра кўпроқ хафа. Шундай ўйнашда давом этишини истаймиз. У каби футболчилар туфайли биз финалга қадар етиб келдик. У бизнинг етакчимиз, ҳужум қилаётганда барчасини Диас бошлайди. Бундай хатолар бўлиб туради.

Артуро Видаль ҳам уни қўллаб қувватлади.

 – Хатолар бўлиб туради, барчаси жойида. Бу жамоа – оила.

Учрашувдан сўнг микст-зонада Диас журналистлар билан суҳбатда кўз ёшларини тийиб тура олмади.



 – Майдонни ёки бошқа нарсани айбдор қилмоқчи эмасман. Бу фақат менинг хатоим эди. Жамоам яхши ўйнади, аммо менинг қилган хатоим туфайли мағлуб бўлдик.

Диас 16 ёшлигида унинг акаси ўз жонига қасд қилганди. Ўйиндан сўнг Диас Чили халқига инстаграми орқали мурожаат қилди. Акасининг ўлими ва Конфедерациялар кубоги финалидаги хатоси доим унга оғриқ бериб турадиган ҳолат бўлиб қолишини айтиб ўтди.

 – 14 йил олдин акам вафот этганида энг оғир зарбага учрагандим. Футболчилик фаолиятимда худди шундай зарбани қабул қилиб олдим. Хатоим Конфедерациялар кубогини ютишимизга йўл қўймади.




Доим футбол ўша ўлимдаги оғриқни бермайди деганман. Аммо нотўғри ўйлаган эканман. Балки, бу хато туфайли ўша пайтдагидек йиғларман. Аммо ўрнимдан туриб курашишда давом этишим керак. Ҳаёт – кучллар учун. Ўйлашимча, улардан бири менман.




Барча жамоадошларим, мураббийлар, футбол Федерацияси ва мухлисларга қўллаб-қувватлашгани учун раҳмат. Бу мени янада кучли қилади. Хатоим учун узр сўрайман ҳамда ваъда бераман: эртами кечми бу хатони тўғрилайман.


Рейтинг: +61   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика