UZ

Сўнгги янгиликлар

17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  0 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  0 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  38 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3

“Чиғатой”да болалар ва ўсмирлар мураббийлари учун ўқув-курслари бўлиб ўтди Янгиликлар

“Чиғатой”да болалар ва ўсмирлар мураббийлари учун ўқув-курслари бўлиб ўтди

Шу йилнинг 21-25 декабрь кунлари “Чиғатой” спорт базасида болалар ва ўсмирлар футбол мураббийлари учун билимларни янгилаш ўқув курси бўлиб ўтди.

Ўқув курсида Тошкент ва Тошкент вилоятидаги футбол мактабларида фаолият юритувчи жами 30 нафар болалар ва ўсмирлар мураббийлари иштирок этишди. ЎФФ инструктори Дмитрий Ким  томонидан мураббийлар учун назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди. Дмитрий Кимга Тошкент шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мураббий бўлиб ишловчи Владимир Панов ассистентлик қилди.

Ўқув курси якунида мураббийлар олинган билимлар бўйича амалий ва назарий имтиҳонлар топширишди. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган мураббийларга ЎФФ томонидан лицензиялар тақдим этилади.

Бундай ўқув курсларини ташкил қилишдан асоси мақсад болалар ва ўсмирлар футболи бўйича иш олиб бораётган мураббийларнинг малакасини ошириш, уларнинг замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлишларини таъминлашдан иборат.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика